Шарм ал-Шайхдан Британияга парвозлар тўхтатилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳридан Британияга учувчи парвозлар хавфсизлик хавотирлари туфайли тўхтатиб қўйилиши ортидан, Британия Ташқи ишлар вазирлиги парвозларни қайта йўлга қўйиш йўлида ишлаётганини билдирди.

Хавфсизлик маълумотлари Россия самолётининг қулашига бомба сабаб бўлганига ишора қилиши туфайли Британияга учувчи барча парвозлар тўхтатилиб, минглаб британлар Мисрда қолиб кетишди.

Парвозлар жума куни қайта бошланиши эълон қилинди.

Шарм ал-Шайх истироҳат шаҳрида 20 минг Британия фуқароси борлиги айтилади.

Парвозларни тўхтатиш қарори Миср Президенти Абдулфаттоҳ ал-Сиси Бош вазир Девид Камерон билан учрашиш учун Лондонга келганидан кейин олинди.

Британия Ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд ўз ҳукумати Миср ҳукумати билан ҳамкорликда учоқларни икки марта текшираётгани ва унга чиқарилаётган барча юкларни қайта-қайта кўрикдан ўтказаётганини айтди.

Унинг башорат қилишича, бошқа давлатлар ҳам Шарм ал-Шайхдан келаётган парвозларни тўхтатиб қўйишлари мумкин.

Жаноб Ҳаммондга кўра, Россия учоғи қулашига унинг бортида ўрнатилган бомба сабаб бўлганига жиддий ишоралар бор.

Айни дамда, АҚШ мулозими Ассошиэйтед Пресс хабар агентлигига Исломий Давлатнинг Синай ярим оролидаги гуруҳи самолётга портловчи моддани ўрнатган деган хулосага келинганини билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio