Ҳиндистон: Болливуд, тўй изқуварлари ва 'Маҳатма Гандилар'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Чоршанба куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди илк бор Буюк Британияга келиши кутилмоқда. Аммо, унинг бепоён ва рангин мамлакати ҳақида нима биласиз? Биз сизга 10 та билиш лозим бўлган маълумотни тақдим қиламиз:

1. БМТ тадқиқотларига кўра, 2022 йилга бориб Ҳиндистон аҳолиси сони Хитойникидан ошиб кетади ва дунёдаги энг аҳолиси кўп мамлакатга айланади.

2. Тахмин қилинишича, Ҳиндистонда 1,000 дан ортиқ тилда сўзлашилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

3. 2010 йил тадқиқот натижаларидан жаҳондаги 94 фоиз ҳиндулар Ҳиндистонда яшашлари маълум бўлган. Ва "Pew Research Center" тадқиқотлар маркази ҳисоб-китоблари 2050 йилга бориб, Ҳиндистоннинг мусулмон аҳолиси сони 310 миллионга етиши (бу глобал миқёсдаги соннинг 11 фоизи деганидир) ва дунёдаги энг кўп мусулмон аҳолига эга давлатга айланишини кўрсатган.

4. Ҳиндистонда дунёдаги энг катта филм саноати мавжуд: Forbes журнали маълумотларига таянилса, Болливуд 2012 йилнинг ўзида 1,602 та филм ишлаб чиқарган ва бу соҳада пешқадамликни қўлга киритган бўлган. Бу Болливуд ижодкорлари Нигериядан бироз олдинда эканлари, Ҳолливуддан икки баравар, Буюк Британиядан эса, 10 марта кўп филм ишлаб чиқарганларини англатади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

5. Қарийб барча юк автомобиллари орқасида "Сингнал беринг, илтимос" ёзуви битилган. Ҳиндистонда бошқа бир автомобил ортидан келаётган ҳайдовчилар сигнал беришга рағбарлантирилади.

6. Ҳиндистонда тўй-ҳашамлар учун жуда катта маблағ сарфланар экан, тўй изқуварлиги катта бизнесга айланган. Оилалар хусусий изқувар ёллаб, бўлажак келин ёки куёвнинг кимлигини ўрганишни сўраши одатий ҳол.

7. Ҳиндистон энг кўп манго етиштириладиган ва истеъмол қилинадиган мамлакат ҳамдир. Ҳинд манголарининг бир неча юз тури мавжуд. 30дан ортиқ тури савдога чиқади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

8. 2008 йил Ҳиндистон илк бор ойга миссия йўллади.

9.Шунингдек, Ҳиндистон дунёнинг энг катта демократияси ҳисобланади.

10. "Гиннес рекордлари китоби"га кўра, рекорд кўрсатиш бўйича Ҳиндистон АҚШ ва Британиядан кейинги учинчи ўринда туради. Яқинда Маҳатма Гандига ўхшаб кийиниш бўйича рекорд қўйилган. Маҳатма Гандиникига ўхшаш либос кийиб тўпланганлар сони 891 нафарга етган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ