Париж ҳужумларида 100 дан ортиқ инсон қурбон бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Франция пойтахти Парижда бир неча отишма ва портлашлар рўй берган, полиция 129 инсон қурбон бўлгани ҳақида хабар қилган.

Bataclan санъат саройида гаровга олинганларни озод қилиш чоғида камида 100 инсон ҳалок бўлган.

Франция ўз чегараларини ёпган ва мамлакатда фавқулодда вазият эълон этилган.

Президент Олланд Францияда фавқулодда ҳолат эълон қилган, мамлакат чегараларини ёпишини айтган."Биз бирлашишимиз керак, террорчилар бизни қўрқитмоқчи бўлишади. Террор қаршисида биз бирлашмоғимиз лозим".

Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама Франциядаги отишмаларга доир баёнот берар экан, "Биз Франция билан террорчилик ва экстремизмга қарши курашда биргамиз", деб айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Бу юракни ўртайдиган вазият ва биз Америкада буни тушунамиз, чунки ўзимиз бу каби ҳолатларда бўлганмиз".

Отишмалар Стад Де Франс минтақасида рўй берган.

Камида бир шахс автоматик қуролдан Petit Cambodge ресторанига мижозларга ўт очган.

Ресторан Парижнинг 11-туманида жойлашган.

Мулозимлар парижликларга ўз уйларини тарк этмаслик маслаҳатини беришган.

Пойтахт бўйлаб ҳарбийлар жойлаштирилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шунингдек, Парижнинг Bataclan санъат маркази яқинида ҳам отишма бўлган.

Бир неча киши санъат марказига яқин жойда ҳалок бўлган.

Қуроллилар Bataclan ичида одамларни гаровга олган.

Санъат саройига полиция ҳужум уюштирган.

У ерда камида 100 инсон ҳалок бўлган.

Полиция инсонларни гаровга олган икки қуролини отиб ўлдирганини хабар қилган.

Bataclan санъат марказида рок концерт кечаётган бўлган. Калифониянинг Eagles of Death Metal рок гуруҳи концерти бошланишидан бир соат ўтиб, бир ва ё икки киши осмонга ўқ узган.

Стад Де Франс стадионида Франция ва Олмония ўртасида футбол ўйини ўтаётган бўлган.

Бу ердаги бар ташқарисида ҳам учта портлаш ҳақида хабар қилинган.

Франция президенти Франсуа Олланд ўйинни томоша қилаётгани ва кейинроқ хавфсиз бир жойга кўчирилгани айтилмоқда.

Би-би-си мухбири Petit Cambodge ресторани ёнидаги кўчада ўн нафар инсоннинг ерда ётгани кўрган, аммо уларнинг ўлик ёки ярадор экани маълум эмас.

Унинг айтишича, бу ер полиция томонидан қуршаб олинган.

Бошқа бир гувоҳнинг Liberation га айтишича, rue de Charonne кўчасидаги қаҳвахонада камида 100 карра ўқ узилган.

Айрим хабарларда, бу ҳужумлар олти нафар шахс томонидан амалга оширилгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio