Париж: "Ҳужумчи машина"да қуроллар топилди

Париж ҳужумчилари ташлаб кетгани ишонилган машинада бир неча Калашников автоматлари ва ўқлар топилган. Бу ҳақида Франция адлия вазирлиги хабар тарқатди.

Liberation газетасига кўра, полиция учта автомат билан бирга бешта тўла ўқдон ва 11та бўш ўқдонни топишган.

Қора Сеат якшанба куни Париж шарқидаги Монтрей мавзесида топилган.

Бу топилма баъзи ҳужумчилар ҳали ҳам озодликда деган хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Полицияга кўра, қора Сеат жума куни ресторанда овқатланаётган одамларга қарши қилинган ҳужумда қўлланилган.

Фаразларга биноан, Сеатни ташлаб қочган ҳужумчилар бошқа машинада Бельгияга йўл олган бўлишлари мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Франция матбуоти Париж ҳужумчиларининг икки нафари бельгиялик бўлишганини хабар қилган.

Шанба куни Брюсселга яқин Моленбек шаҳрида беш киши ҳибсга олинганди.

Батаклан концерт зали яқинида Бельгия номерларига эга Фольксваген Поло машинаси ҳам топилган.

Бош прокуратурага кўра, машинани Бельгияда яшаб келган Франция фуқароси ижарага олган бўлган.

Хабарларга кўра, бу шахс ҳали қўлга олинмаган.

Париждаги ҳужумларда ҳудкушчи ҳужумчилар белбоғлари ишга солингани янги хавотирларга сабаб бўлган.

Франция хавфсизлик хизматларининг собиқ ходимининг Agence France-Pressга айтишича, бу каби белбоғ ё камзулларни фақат ўқ-дори мутахассиси ясаши мумкин. "Ишончли ва самарали портловчи моддани ҳам ҳам ясай олмайди", - деб айтган у.

Сиз Париждамисиз? Ўз муносабатингизни билдирмоқчи бўлсангиз, биз билан боғланинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio