Тож Маҳални асраш учун яна бир қадам

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳиндистон Олий маҳкамаси дунёга машҳур Тож Маҳал мақбарасини асраш мақсадида мақбарага яқин ўтин билан жасад куйдириладиган маросим жойини кўчиришга буйруқ берган.

Крематорийдан чиқаётган тутун оқ мармар тарихий обида шикаст етказиб келаётган бўлган.

Маҳкама қарорида айтилишича, жасад куйидирилишидан чиққан тутун Тож Маҳалга зиён етказиши мумкин.

Маҳкама Уттар-Прадеш штати расмийларига ёки крематорийни бошқа жойга кўчириш ёки электр крематорий қуриш таклифини берган.

Инсон жасадини куйдиришга ихтисослашган ташкилот ходимлари айтишича, жасад ёқилишидан чиққан тутун Тож Маҳалга зарар етказмаган.

Ҳиндулар Ҳиндистон аҳолисининг аксарини ташкил этади, улар оламдан ўтган инсон жасадини ёқадилар.

Крематорий ходимлари айтишича, инсон жасадини ёққунча эритилган жонивор ёғи, кофур ёғи, сандал дарахти ўтини ва мол тезагидан фойдаланилади ва бу нарсалар атроф-муҳитни ифлослантирмайди.

Уттар-Прадеш штати ҳокимияти тарихий обидани тутундан асраш ғоясини қўллаб-қувватлаган.

XVII асрда Бобурий подшоҳ Шоҳ Жаҳон ўзининг суюкли жавзаси, 14-фарзандини туғаётиб ҳаётдан кўз юмган Мумтоз Маҳал хотирасига бағишлаб оқ мармардан қаср барпо эттирган.

Шоҳ Жаҳон Тож Маҳал рўпарасида ўзи учун қора мармардан яна бир мақбара барпо этишни режалаган, бироқ бу режасини амалга оширолмаган.

Дунё меъморчилигидаги бетакрор Тож Маҳал 20 йил мобайнида қурилган ва 1653 йили қурилиши битказилган.

1983 йили ЮНЕСКО Тож Маҳални Жаҳон Мероси жойи деб эълон қилган.

Дунёнинг етти мўъжизасидан бири деб кўриладиган обидани ҳар йили миллионлаб сайёҳлар бориб томоша қиладилар.

Охирги йилларда жуда гавжум ва саноат шаҳри ҳисобланган Агра шаҳридан чиқаётган тутун ва шу ерга яқин жойлашган нефт кони Тож Маҳалнинг оқ мармари сарғайишига олиб келмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ