Қрим электр қувватисиз қолди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси бутун Қрим ярим оролига электр қуввати узатиш тўхтатиб қўйилган.

Шу муносабат билан фавқулодда вазият эълон қилинган.

21 ноябр куни эрталаб Қримни электр энергияси билан таъминлаб турган Украинанинг Херсон вилояти ҳудудидаги юқори қувватли электр узатиш линияси портлаган.

Украина расмийлари ЛЭПнинг портловчи модда билан атайин портлатилгани ҳақида хабар қилганлар.

Оқибатда Қрим ярим оролининг электр таъминоти қисман издан чиққан.

Украиналик мутахассислар электр симларини таъмирлашга киришганлар.

Бироқ Қримнинг Россия томонидан аннексия этилишига қарши бўлган фаоллар электрчиларнинг таъмир ишларига халақит қилишга уринганлар.

Ҳодиса жойига Украина махсус кучлари бўлинмаси юборилгани, фаоллардан айримлари ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Фаолларга кўра, Қримни электр энергияси билан Украина эмас, ўзига қўшиб олган Россия таъминлаши лозим.

Якшанба куни эрталаб Интернет ижтимоий тармоқларида номаълум шахслар Қримга узанган Херсон вилоятидаги электр узатиш тармоғини яна портлатганлари ҳақида хабарлар тарқалган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Қрим маҳаллий расмийлари айтишларича, Севастопол ва Ялта шаҳарларига электр узатиш қисман қайта йўлга қўйилган.

Симферопол аэропорти, Керч паром вокзали ва бошқа муҳим иншоотлар аввалгидек фаолият юритаётгани хабар қилинган.

Аммо кўплаб иншоотлар қўшимча ёки захира электр манбаларига уланган.

Севастопол шаҳар фавқулодда вазиятлар идорасидан хабар қилишларича, шаҳардаги уй-жой мавзеларини қисман электр таъмнотидан узиб тежаш тартибига ўтилган.

Қрим бош вазири ўринбосари Михаил Шереметнинг журналистларга айтишича, ярим орол ўзининг электр қувватига бўлган эҳтиёжини ўз манбалари билан 50 фоиз қондиришга қодирдир.

Қрим 2014 йил мартида Россия томонидан аннексия қилинган эди.

Бироқ шу пайтгача ярим орол Украинанинг Харков вилоятидан келадиган электр энергияси билан таъминланади.

Қримни Украина ва халқаро ҳамжамият Украинанинг таркибий қисми деб ҳисоблайди.

Октябр ойида Украина Президенти Пётр Порошенкодан Қримга электр узатишни тўхтатишталаби илгари сурилган петиция ташкиллаштирилганди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ