Париж: чиқинди идишида худкуш белбоғи топилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Франция полицияси Париж атрофида топилган худкуш ҳужумчи белбоғи деб кўрилган жисмни текширишда давом этмоқда.

Париж четидаги Монруж мавзеси кўчасида ахлат идиши ичига ташлаб кетилган шубҳали жисм 23 ноябр кечга яқин топилган.

Мавзеъ атрофи полиция томонидан ўраб олинган.

Портловчи моддали белбоғ 13 ноябр куни Париж ҳужумларидан кейин шу ерга ташлаб кетилган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари тахминига кўра, бу худкушлик белбоғи Салаҳ Абдислом билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Салаҳ Абдислом Париж ҳужумларида қатнашганликда гумон қилиниб Франция ва Белгия хавфсизлик кучлари томонидан қидирилмоқда.

Белгия пойтахти Брюссел ҳамон ўта кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида қолмоқда.

Шаҳарда мактаблар ва метро ёпилган.

Бундай ҳолат 26 ноябргача сақланиб қолиши хабар қилинган.

Икки кун олдин Белгия бўйлаб 22 рейд уюштирилган, 16 киши ҳибсга олинган.

Белгия полицияси якшанбадан душанбага ўтар кечаси Париж ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинаётган тўртинчи шахсни қўлга олган.

Салаҳ Абдисломнинг ўзи қидирилмоқда.

Расмийлар Париж ҳужумларига ўхшаш ҳужумлар Брюсселда ташкил қилиниши мумкинлигидан хавотирдалар.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти террор таҳдиди ошганидан огоҳлантириш билан чиққан.

Бутун дунё бўйлаб хавф сақланиб қолаётганидан огоҳлантирган АҚШ ташқи сиёсат идораси америкаликларни эҳтиёт бўлишга чақирган.

"Исломий Давлат", "Ал-Қоида" ва "Боко Ҳарам" кўплаб ҳудудларда ҳужумларни режалаштирмоқда, дейилган Давлат департаменти огоҳлантирувида.

Франция Президенти Франсуа Олланд БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоси ҳисобланган мамлакатлар раҳбарлари билан юзага келган вазиятни муҳокама этишни бошлаган.

Лондонда Британия Бош вазири Девид Кэмерон билан музокара ўтказган Президент Олланднинг 24 ноябр куни АҚШ Президенти Барак Обама билан кўришиши кутилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ