Россия Туркия билан қўшма лойиҳалардан воз кечиши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг айтишича, Сурия ва Туркия чегарасида Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши Туркия ва Россия ўртасидаги дўстона алоқалар, хусусан иқтисодий алоқаларни издан чиқарди.

"Бу зарарни қоплаш қийин бўлади. Унинг оқибатида бир қатор муҳим қўшма лойиҳалардан воз кечишимиз мумкин ва турк компаниялари Россия бозоридаги мавқеларини йўқотишлари мумкин", - деди Медведев.

Бош вазирга кўра, Россия ва НАТО ўртасидаги алоқаларни хавфли равишда зўрайтиришга ҳеч қандай манфаатлар, хусусан давлат сарҳадларини ҳимоя қилиш нияти ҳам асос бўла олмайди.

Медведевнинг айтишича, Туркия ўз амаллари билан Россияда ман этилган Исломий Давлат жангари гуруҳини қўллаб-қувватлашини намойиш қилди.

Сешанба куни Президент Владимир Путин турк қирувчи учоғи томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилишини "терроризм шерикларининг орқадан қилган зарбаси" дея қоралади.

Россия президенти, шунингдек, учоқ уриб туширилиши Россия ва Туркия муносабатларида жиддий оқибатларга етаклашини айтди.

Аввалроқ Туркия матбуоти Туркия ҳарбий ҳаво қўшинлари мамлакатнинг ҳаво сарҳадларини бузган ва огоҳлантиришларни писанд қилмаган самолётни уриб туширганларини хабар қилган.

Москва эса ўз бомбачи учоғи Туркия ҳаво ҳудудига кирмаганини айтмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio