"Исломий давлат" ҳудудларни йўқотяптими ё эгаллаяптими?

Британия Бош вазири Дэвид Камерон Суриядаги ўзини "Исломий Давлат" дея тақдим этувчи гуруҳга қарши ҳаво ҳужумларига қўшилишни таклиф қилмоқда. Унинг айтишича, ҳаво ҳужумлари туфайли "Исломий Давлат" охирги вақтларда ўз назорати остидаги ерларнинг 30 фоизини қўлдан бой берган. Би-би-си бу маълумотларни ўрганиб, воқеликка не қадар тўғри келишини ўрганиб чиқди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ироқ ва Суриядаги "Исломий Давлат"ни 23 ноябр куни нишонга олиб учоқ ташувчи кемага қайтган Франса учоқлари.

Би-би-сининг хавфсизлик масалалари бўйича таҳлилчиси Франк Гарднер бу рақамларни савол остига олган.

"Дэвид Камерон айтимоқчи "Исломий Давлат" ўз назорати остидаги ерларнинг 25-30 фоизини йўқотгани ҳақидаги маълумот чалғитувчи. Чунки бу рақамни исботловчи харитани тузиб чиқиш мумкиндир, лекин ўтган йилнинг ўзида "Исломий Давлат" Палмира ва Рамадини қўлга олди. Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланмиш Мосулни ташлаб чиқаётганларининг ҳеч қандай белгиси йўқ. Улар ҳали ҳам ўша ерда ва ҳеч қаёққа кетмаганлар".

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Россия Мудофаа вазирлиги томонидан Суриядаги "Исломий Давлат"ни 30 сентябр 2015 йили ҳужумга тутилиши борасида ошкор этилган сурат.

Франк Гарднернинг айтишича, ҳаво ҳужумлари "Исломий Давтат" га зарар етказаётгани шубҳасиз.

"Америкаликларнинг айтишларича, ҳаво ҳужумлари туфайли улар деярли ҳар куни ўрта ва юқори мавқедаги раҳбарларини йўқотишмоқда. Лекин уларнинг ўрнига шу заҳоти бошқалари тайинланмоқда"

Британия Бош вазири келтираётган рақам АҚШ Қуролли кучлари полковниги Стив Уоррен томонидан ўтган апрел ойида берилган брифингдан олинган.

Полковник Уоррен "Исломий Давлат" томонидан Ироқда босиб олинган ерларнинг 25 дан 30 фоизга қадарини иттифоқчи кучлар қайтариб олишганини даъво қилганди.

Бу ростми?

Оксфорддаги тадқиқот марказида хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Пол Рожерс бу рақамни шубҳа остига олади.

"Фикримча, агарда аҳоли яшамайдиган ва ҳосил бермайдиган ерларни назарга олсак, шундагина бу берилаётган рақамга тўғри келадиган ҳудуд борасида сўз юритиш мумкиндир. Ироқда "Исломий Давлат" янги ҳудудларни босиб олишдан тўхтатиб қолингани аниқ. Мамлакат шимоли-шарқида курдлар илгари силжиган минтақаларда, масалан, Бағдоддан шарқда жойлашган Тикрит ва Баижи шаҳарлари атрофида ИД бир оз йўқотишга ҳам юз тутган, ".

"Тикритни ҳукумат кучлари қайтариб олишди, Баижи ҳам ҳукумат назорати остида кўринади. Лекин Фаллужа, Рамади ва Мосул каби йирик шаҳарлардан "Исломий Давлат"ни сиқиб чиқариш имконсиз вазифа бўлиб келмоқда".

Рожерснинг айтишича, аслида Сурияда "Исломий Давлат" ўз ҳудудини кенгайтираётгани ҳақида далиллар бор. Лекин 25-30 фоиз йўқотишни аҳоли яшамайдиган ҳудудларни назарда тутиб айтиш мумкиндир.

Бу манзарада иттифоқчи кучларнинг "Исломий Давлат"га қарши кураши муваффақиятларини қандай ўлчаш мумкин?

Профессор Рожерснинг айтишича, ҳудудни ўлчаш муваффақият кўрсаткичи бўла олмайди.

"Бунинг ўрнига гуруҳнинг ҳарбий қобилиятига назар ташлаш керак" дейди у.

"Хавотирли жиҳати шуки, "Исломий Давлат" бундан 10 йиллар аввал "Ал-Қоида" қўллаган тактика, яъни жаҳоннинг бошқа ерларида ҳужумлар уюштириш йўлини қўллай бошлади. Яқин вақтгача, улар мутлақо фақатгина ўз ҳудудий чегралари, Ҳалифаликларини кенгайтириш билан овора эдилар. Эндиликда улар "хориж"га йўл олмоқдалар. Биз буни кўплаб инсонлар ҳалок бўлган Париждаги даҳшатли ҳужумларда, Байрутдаги портлашларда кўряпмиз.

"Исломий Давлат" жаҳоннинг бошқа нуқталарида ҳужумларни ташкиллаштириш ва илҳомлантиришга бел боғлаган даврга кириб бормоқдамиз ва ана шу жиҳат катта хавотир уйғотади".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio