Исроил Абу Дабида дипломатик ваколатхона очади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Исроил Бирлашган Араб Амирликларида ўз дипломатик ваколатхонасини очишини билдирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Иккала давлат ўртасида дипломатик алоқалар шу кунгача мавжуд эмас.

Исроил ташқи ишлар вазирлигига кўра, унинг ваколатхонаси Абу Дабида жойлашган халқаро энергетика ташкилотининг бир қисми бўлади.

Исроил Форс кўрфазининг қатор давлатларида савдо ва бошқа ваколатхоналари очган, аммо расмий муносабатлар ўрнатмаган.

Кўп араб мамлакатлари қатори Бирлашган Араб Амирликлари ҳам 1948 йилда араб-исроил можароси бошланганидан бери Исроилни тан олмаган.

Haaretz газетасига кўра, Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг бош директори Дор Голд режаларни якунига етказиш учун сешанба куни Абу Дабига сафар қилган.

Ваколатхона қачон очилишини номаълум.

Етти амирлик федерацияси бўлган Бирлашган Араб Амирликлари ҳозирча бу хабарни тасдиқламади.

БАА одатда Исроил паспортига эга шахсларни мамлакатга киритмайди, аммо Исроиллик спортчилар у ерда ўтган халқаро мусобақаларда қатнашганлар.

1996 йилда собиқ Бош вазир Шимон Перес Исроил савдо ваколатхоналарини Уммон ва Қатарда очганди.

Аммо, 2000 йилда иккинчи Фаластин интифодаси бошланиши билан Уммон Исроил ваколатхонасини ёпган. Қатар эса Исроилнинг 2008-09 йилларда Ғазога қарши очган урушига норозилик тарзида ўзидаги Исроил ваколатхонасини ёпишни буюрганди.

Охирги вақтларда Исроил ва Кўрфазнинг сунний мусулмон давлатлари ўзлари тобора ўсиб бораётган таҳдид деб кўрувчи шиа Эронга қарши ҳамфикр бўлишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio