Кобулда худкушлик ҳужуми содир этилган

Афғонистон пойтахти Кобул шарқида худкуш ҳужумчи сайлов идораси расмийсини нишонга олгани оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Расмийларга кўра, ҳодиса эрталабки гавжум соатда Кобулнинг Шоҳ Шоҳид мавзесида рўй берган.

Портлаш оқибатида Мустақил Сайлов комиссияси минтақавий директорининг тан қўриқчиси ҳалок бўлгани, ҳайдовчиси ҳамда бир неча йўловчи яралангани хабар қилинмоқда.

Сайлов мулозимининг ўзи жароҳатланмаган.

Бир неча бинога шикаст етган.

Оммавий ахборот воситалари ҳужум учун бирор бир гуруҳ масъулиятни зиммасига олмагани ҳақида хабар тарқатганлар.

Аммо бундан олдинги Афғон расмийларига қарши қаратилган худкушлик ҳужумларида Толибон айбланган.

2014 йил март ойида Афғонистонда мўлжалланган президентлик сайловидан олдин Толибон жангарилари Кобулдаги сайлов комиссияси бош идорасига ҳужум уюштирган эдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ