“Калифорниядаги ҳужум сабаблари аниқ эмас”

Фото муаллифлик ҳуқуқи ABC News
Image caption Ҳужумчилардан бири - Сайид Ризвон Фарук

АҚШ полицияси 14 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум ортида қандай мақсадлар ётганини текширмоқда.

Бир эркак ва аёл ижтимоий хизмат марказига ҳужум қилганди.

Ҳужумчилар 28 ёшли Сайид Ризвон Фарук ва 27 ёшли Ташфин Малик экани айтилган.

Икковлон полиция билан отишмада ўлдирилган.

Президент Обамага кўра, Америкада бу каби оммавий отишмани уюштириш “жуда осон иш” бўлиб қолган.

Унинг айтишича, сўнгги ҳужум террорчиликка алоқадор бўлиши мумкин, аммо бу ҳақда ҳали аниқ маълумот йўқ.

Федерал Қидирув Бюроси террорчилик билан бир қаторда иш жойидаги норозилик каби мақсадларни текширмоқда.

Айни отишма Сан Бернардинодаги ижтимоий хизмат марказида рўй берган.

Бу ерда ҳужумчилардан бири бўлмиш Фарук ишлагани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, Фарук ва Малик эр-хотин бўлишган.

Уларнинг олти ойлик фарзанди бўлгани ҳам айтилмоқда.

Полицияга кўра, афтидан айни ҳужум аввалдан “ маълум бир даражада режалаштирилган”.

Марказда учта қўлбола портловчи ускуна ҳам топилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio