Туркия: Ҳалича Россияга виза киритмаймиз

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Бу каби хабарларни Би-би-сига Туркиянинг Москвадаги элчилиги расман тасдиқлаган.

Туркия элчилигига кўра, Россиянинг санкцияларига жавобан бу ишга қўл уриш ниятлари, ҳозирча, йўқ.

“Туркия Россия халқини дўст, деб билади ва улар билан яхши алоқаларини бузмоқчи эмас. Туркиянинг Россия халқига салбий таъсир қилувчи қарорларни қабул қилиш ниятида эмас”, - деб айтган элчилик вакили Россиянинг “Интерфакс” ахборот агентлиги билан суҳбатида.

Шу йилнинг 27 ноябр куни эса, Россия томони келаси йилдан бошлаб Туркия билан амалда бўлган визасиз тизимни бекор қилиш қарорини эълон қилди.

Ўша пайтда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия жорий йилда ноқонуний фаолиятда банд 200 дан ортиқ россияликни депортация қилгани, “аксарият ҳолларда” бу одамларнинг бошқа давлатларга жўнатиб юборилиши ўзларига ёқмаслигини баён қилди.

Аслида икки давлат орасидаги муносабатларга шу йилнинг 23 ноябр куни содир бўлган ҳодиса жиддий рахна солган.

Туркия Сурия билан ўзаро чегарасида Россиянинг Су-24 қирувчи учоғининг уриб туширганди.

Расмий Анқаранинг баён қилишича, Россиянинг қирувчи учоғи ўшанда ўз ҳаво ҳудудларини бузиб кирган.

Аммо Россия томонининг қатъий рад этишича, ўз учувчилари бундай йўл тутишмаган.

Ўтган ҳафта юз берган мазкур ҳодисага Россия жуда ғазабнок муносабат билдирган.

Икки ўртадаги визасиз тизимни бекор қилишдан ташқари, Россия ҳукумати Туркияга қарши қатор жазо чоралари киритишга ҳам қарор қилган.

Туркиядан келаётган мева ва сабзавотларга тақиқ қўйган, турк ширкатларида ишлашни чеклаган, Туркияга уюштирилаётган саёҳатларни маън қилган, чартер рейсларни бекор қилган, турк юк машиналари ва Қора денгиздаги юк кемалари устидан назоратни кучайтирган.

Кеча пайшанба куни қилган телевизион мурожаатида эса, Россия Президенти Владимир Путин Туркияни ҳали қилган ишларидан яхшигина пушаймон бўлишлари билан огоҳлантирганди.

Туркия томони эса, Россиянинг амалларига “оғир-босиқлик билан жавоб қайтариши”ни баён қилиб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ