Саудия аёллари илк бор овоз беришди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Саудия Арабистонида аёллар илк бор маҳаллий кенгашларга сайловларда овоз беришди.

Ушбу сиёсий жараёнда аёллар биринчи марта номзод сифатида ҳам иштирок этишмоқда.

5,938 эркак қаторида жами 978 аёл номзод сифатида рўйхатдан ўтган.

Тарғиботлар чоғи аёллар тўсиқ ортидан нутқ ирод қилишларига ва ё улар номидан эркак киши чиқиш қилишига тўғри келган.

Расмийларга кўра, овоз бериш учун рўйхатга олинган аёллар сони 130, 000 ташкил қилган.

Мазкур рақам 1.35 миллион эркак сайловчи билан солиштирганда анчайин кам.

Аммо, сайловда қатнашиш учун илк бор рўйхатдан ўтган Салма ар-Рашид Би-би-сига "ажойиб ҳиссиётлар" ичида эканини айтганди.

"Ўзгариш - катта сўз. Аммо, сайлов биз ҳақиқатда ҳам жамиятнинг вакили эканимизни таъминлаш йўлидир", дейди у.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тарихий давр

"Маҳаллий кенгашларга сайловлар қудратли жараён эмас, бироқ бу - Саудия аёллари учун муҳим ҳодиса", дея хабар қилади Би-би-сининг ар-Риёддаги мухбири Орла Герин.

У маҳаллий вақт билан 08:00да сайлов шаҳобчалари очиларкан, овоз беришга ошиққан Ҳатун ал Фасси билан кўришган.

Саудиялик академик ва аёллар ҳақлари бўйича фаол сайловга машинада олиб борилган. Чунки, Саудия Арабистонида аёлларга ҳали ҳам автомобил бошқариш изни берилмайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ҳатун ал Фасси

Ҳатун ал Фасси фақат аёллар учун ташкил қилинган бўм-бўш шаҳобчада овоз берган.

Ушбу ўта анъанадор жамиятда бошқа тадбирлар каби сайловларда ҳам аёллар ва эркаклар ажратилган.

"Жуда ажойиб ҳис қилдим ўзимни, бу - тарихий дақиқа. Бу даврда яшаётганим учун Аллоҳга ҳамд айтаман", деди Ҳатун ал Фасси

У бу кун учун 10 йилдан ортиқроқ вақтдан бери курашиб келаётганди.

Фасси хоним қанча сондаги аёл сайланишининг аҳамияти йўқлигини урғулайди. "Мен рақамдан ё-да, бирон бир аёл ғолиб чиқадими йўқлигидан ташвишланаётганим йўқ. Биз бу машқдан ўтаётганимиз аслида муҳим", дея қўшимча қилади у.

Саудия Арабистонида сайловларнинг ўзи камдан-кам юз берадиган ҳолат. Шанба кунги сиёсий жараён Саудия подшоҳлиги тарихда учинчи бор кузатилмоқда.

1965 ва 2005 йиллар ўртасидаги 40 йил асносида сайловлар умуман ўтказилмаган.

Аёлларни сайловга қўйиш қарори марҳум Подшоҳ Абдуллаҳ тарафидан берилган ва бу унинг мероси асосий қисми сифатида кўрилади.

Саудия Арабистони аёллари ҳаёти ҳақида нима биласиз?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio