Рубль долларга нисбатан рекорд даражада арзонлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Россия Марказий банки доллар нархини 16 декабрга 70,82 рубль дея белгилади. Бу Россияда 1998 йилда ўтказилган деноминациядан бери долларнинг мисли кўрилмаган даражада қимматлашидир.

Бир кун аввалгига солиштирганда, доллар курси бирданига 60 копеекка қимматлаган.

Евро ҳам қимматлаб, 16 декабрда 78,23 рублга кўтарилди. Бу аввалги кўрсаткичдан 1,27 рублга кўпроқдир.

Рубль нархи жаҳон бўйлаб нефть нархларининг тушиб бориши манзарасида пастга шўнғияпти.

Лондон биржасида Brent нефтининг бир баррели 38,67 доллар дея белгиланди.

Сешанба куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков нефть нархлари туфайли рубль курсининг тушиши Кремлда хавотирларга сабаб бўлаётганини айтди.

"Шубҳасиз, валюта нархидаги бу каби ўзгаришлар бизни безовта қилаяпти ва биз буни жуда яқиндан кузатаяпмиз", - деди Песков.

Ўтган ҳафталарда ОПЕК ташкилоти нефтни қазиб чиқариш кўламини қисқартиришдан бош тортиши манзарасида нефть нархлари бир маромда тушишда давом этаяпти.

Америкалик таҳлилчиларга кўра, нефть нархи 35 доллар атрофида ушлаб қолинса, йил давомида доллар 94 рублгача қимматлаши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio