Қамалдаги Сангинга қўшимча кучлар етиб борди

Фото муаллифлик ҳуқуқи MoD

Ҳелманд вилоятининг Толибон жангарилари қамал қилган Сангин туманига қўшимча ҳарбий кучлар етиб боришган.

Туман ҳокимининг Би-би-сига айтишича, қўшинлар жангариларга қарши курашда полицияга кўмак беришади.

Ҳоким Муҳаммаджон Расулёрга кўра, Сангиннинг ҳукумат назоратидаги нуқталарига ҳарбий учоқларда озиқ-овқатлар ташланган.

Расулёр жаноблари армия ҳозир Толибонга қарши амалиётлар бошлаганини айтади.

Қақшатқич жанглар давом этаркан, оддий аҳоли вакиллари шаҳарни ташлаб қочишган.

Толиблар шаҳар қамали ниҳоя топмагани ва "ҳукумат тез орада мағлубиятини" эълон қилишини даъво қилган.

Би-би-сининг Мудофаа масалалари бўйича мухбири Жонатан Маркус Сангиндаги жанглар Ҳелманд вилояти назорати учун кечаётган курашнинг бир қисмидир.

Мухбиримизга кўра, агар вилоят Толибон қўлига ўтадиган бўлса, бу ҳукуматга берилган жиддий зарба бўлади.

Ҳелманд Толибон исёнкорлиги маркази ва гиёҳванд савдоси учун асосий таъминот йўли бўлиб келаётганди.

Покистонга яқин жойлашгани ҳам вилоятнинг стратегик муҳимлигини оширади.

Ўтган йил НАТО қўшинлари катта қисми Афғонистондан олиб чиқилишидан олдин ҳарбий иттифоқ амалиётлари катта қисми Сангинда кечганди.

Би-би-си Пашту Хизмати мухбирига кўра, туманни ким назорат қилса, у гиёҳванд савдосидан фойда кўриш имкониятини қўлга киритади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ