Истанбул аэропортидаги портлаш бир кишини ўлдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EVN

Истанбулнинг Сабиҳа Гўкчан аэропортидаги учоқлар турадиган майдонда юз берган портлаш аёл фаррошни ўлдирди.

Портлаш чоғида 30 ёшли Зеҳра Ямач тунги сменада Пегасус ҳаво йўлларининг учоғини тозалаётганди. У бошига етган жароҳатлардан нобуд бўлган.

У билан бирга ишлаётган ҳамкасби жароҳат олган.

Аэропорт расмийлари портлаш сабаблари тергов қилинаётганини билдиришди.

Туркия матбуотига кўра, қуролли полиция аэропортга киришдаги хавфсизлик чораларини кучайтирганлар, аммо парвозлар одатдагидек амалга оширилаётгани айтилади.

Пегасус чиқараган баёнотга кўра, ҳодиса чоғида йўловчилар учоқда ёки унинг яқинида бўлмаганлар.

Баёнотда айтилишича, портлаш чоршанба тонгида маҳаллий соат билан 02:05да юз берган.

Портлаш сабаби ноаниқ бўлса-да, полиция унинг бомба бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Баъзи гувоҳлар кетма-кет учта портлаш овозларини эшитганларини айтганлар.

Истанбулнинг Осиё тарафида жойлашган Сабиҳа Гўкчан шаҳарнинг Оврўпо қисмидаги Отатурк аэропортидан кейин иккинчи энг йирик аэропорт ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ўз парвозларини Отатурк аэропорти орқали амалга оширади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio