"Ироқ гўзали" ИШИД таҳдиди остида

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ироқда 1972 йилдан бери илк марта ўтказилган гўзаллик танловининг ғолиби Исломий Давлат (ИШИД) жангари гуруҳининг таҳдидига учрамоқда.

Унинг айтишича, ИШИД унга телефон қилиб ё уларнинг сафига қўшилиш ёки ўғирлаб кетилиш танловини берган.

20 ёшли Шайма Қосим Абдулраҳмон 40 йилдан ошиқ танаффусдан кейин ўтказилган "Ироқ гўзали" кўригида ғолиб бўлди.

Қувайтнинг Daily al-Watan газетаси ёзишича, Абдулраҳмон хоним таҳдидларга қарамай, ўз йўлида давом этишини айтган.

"Мен Ироқ аёллари ҳам жамиятнинг бир қисми бўлишга ҳақли ва эркаклар каби ҳуқуқларга эга эканликларини исботламоқчиман. Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман, чунки ишончим комилки, ҳеч қандай ёмон иш қилаётганим йўқ", - деди Ироқ шимолидаги Киркук шаҳридан келган Шайма Қосим Абдулраҳмон.

Мубоҳасаларга сабаб бўлган кўрик-танловда қатнашган қатор қизлар ўлим таҳдидини олишган.

Аввалига 200 иштирокчи қатнашиши кутилган кўрикнинг финалида атиги 10 қиз саҳнага чиқишди.

Танлов директори Аҳмад Лайтнинг айтишича, бу лойиҳадан мақсад Ироқда нормал ҳаёт ҳиссини яратиш эди.

"Бу нарсалар Ироққа керак. Бу ерда аҳвол ёмон, шунинг учун биз, масалан, Ливан каби давлатлардагидек танловлар ўтказиб, нормал муҳитни пайдо қилишни хоҳладик", - дейди у.

Ташкилотчилар анъанадор мусулмон мамлакатдаги ҳиссиётларни инобатга олган ҳолда танловнинг чўмилиш кийимида чиқиш босқичини бекор қилганлар.

Аммо, ғолиба "Жаҳон гўзали" танловида қатнашиши учун керак бўлган халқаро андозалар туфайли ҳижобли ироқликларнинг бу кўрикда иштирок этиши ман этилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio