Россия ва Ҳиндистон эътибори ҳарбий ва ядровий ҳамкорликка қаратилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Москвага икки кунлик сафари музокаралари асосан қурол-яроғ олди-бердиси ва Россия ёрдамида Ҳиндистонда атом электр станциялари барпо этиш масалаларига қаратилган.

23 декабр куни Бош вазир Нарендра Моди Москвага етиб борган, жаноб Моди ва Президент Путин яккама-якка чойхўрлик қилганлар.

Ҳиндистон бош вазири Россия президентидан XVIII асрда ясалган шамшир ва Маҳатма Гандининг қўлёзмасини ҳадя сифатида олган.

Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги олиймақом учрашувлар 2000 йилдан буён ҳар йили ташкил қилиб келинади.

Совуқ уруш замонида Ҳиндистон СССРнинг яқин иттифоқчиси бўлган.

Ундан кейин ҳам Ҳиндистон Россия қурол-яроғининг асосий харидорларидан бири бўлиб келган.

Бугунги кунда Россия Ҳиндистоннинг иккинчи йирик мудофаа таъминотчиси ҳисобланади, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ йилига 10 миллиард долларни ташкил этади.

Бироқ 2015 йили ҳам Ҳиндистон ва ҳам Россияни норози қилган олди-бердилар бўлди: Ҳиндистонга Россиянинг Покистонга қирувчи тикучарлар сотиш қарори ёқмади, Россия эса Ҳиндистон Франциядан Рафале учоқларини, АҚШдан эса Апачи тикучарларини сотиб олмоқчи бўлганидан норози бўлди.

Би-би-си мухбири Сара Рейнсфорд ёзишича, Ғарб Россияга қарши жазо чораларини жорий этганидан кейин Ҳиндистон Россия учун янада муҳим бозорга айланди.

Россия Сурия ҳудудига ўрнатгани ҳақида хабар қилган замонавий С400 радар тизимини Ҳиндистонга сотишни мўлжаллаган.

Ўтган йили Россия Ҳиндистонда камида 10 та АЭС реакторини барпо этишда кўмаклашиши ҳақида эълон қилган.

Тамил Наду штатида бир АЭС аллақачон ишга туширилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio