Россия: айрим Турк ширкатлари ишлашига рухсат берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Турк ширкатларига Давлат Думаси биносини таъмирлашга рухсат этилган.

Россиянинг Туркияга қарши жорий этган жазо чораларига қарамасдан, 53 Туркия ширкатига Россиянинг муҳим биноларини қайта қуриш ишларини давом эттиришга изн берилган.

Бу ҳақдаги Россия ҳукумати баёноти эълон қилинган.

Россия матбуоти хабар тарқатишича, тақиқ жорий этилмайдиган Туркия ширкатлари 2016 йилнинг 1 январидан Россиянинг турли ҳудудларидаги қурилиш ва қайта қуриш ишларини давом эттирадилар.

Бу ҳудудлар Бошқирдистон, Татаристон, Краснодар ўлкаси, Владимир, Калуга, Москва, Нижегородский, Самара ва Тюмен вилоятлари, Ямал-Ненец мухтор ўлкаси, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари ва Россия аннексия қилиб олган Қримдир.

Москвада нашр қилинадиган "Коммерсант" рўзномаси хабарига кўра, Россияда ишлашга изн берилган Туркия ширкатлари Россия ҳукумати билан музоқ муддатли шартномаларга эга бўлган ширкатлардир.

Рўзнома бундан кейин ҳам Россиядаги фаолиятини Enka, IC Ictas, Renaissance Construction, Ant Yapi, Mebe ва Odak Group ширкатлари давом эттиришини хабар қилган.

Бу ширкатлар Москвадаги Давлат Думаси биносини, "Москва-Сити" мажмуасининг бир қисмини, Санкт-Петербург шаҳрининг Пульково аэропорти ва Қозон шаҳридаги Қул Шариф масжидини таъмирлаш билан шуғулланадилар.

Шу йил 24 ноябр куни Россия ҳарбий учоғи Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудида уриб туширилди.

Туркия ҳарбийлари огоҳлантиришларга қарамасдан, Россиянинг Сурияда жойлаштирилган ҳарбий базасидан парвоз қилган Су-24 учоғи Туркия ҳаво ҳудудини бузиб киргани ҳақида хабар қилганлар.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз учоғи Туркия ҳаво ҳудудини бузганини рад этади.

Учоқ можароси ортидан Россия Туркияга нисбатан санкциялар киритди.

Туркия соҳилларида ҳордиқ чиқараётган россияликлар ватанига қайтишга мажбур бўлдилар, Россия ҳудудида фаолият юритаётган турк бизнесменларига босимлар бошланди.

Россия Туркиядан мева-сабзавот ва товуқ гўштлари киритилишини тақиқлади.

2016 йил 1 январидан Туркия билан визасиз тартибни ҳам бекор қилиш қарори қабул қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ