Нигериядаги газ портлашида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

25 декабр куни Нигериянинг Нневи шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида улкан портлаш рўй берган.

Гувоҳлар 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганлар.

Нигерия жанубидаги Нневи шаҳри яшовчилари Исо мавлудини байрам қилиш учун бутан газ қуйиш шохобчасига йиғилганлар.

Газ ташийдиган юк автомобилидан баллонларга газ солинаётган пайтда портлаш рўй бергани хабар қилинмоқда.

Кучли портлашдан атрофдаги беш бинога зарар етган.

Газ шохобчаси ичида бўлган барча ходимлар ва ҳамда газ олиш учун йиғилган одамларнинг аксари куйиб кетганлар.

Ўт ўчирувчилар кўплаб инсонларнинг жасади таниб бўлмас даражада ёмон куйиб кетганини айтганлар.

Ёнғинга қарши кураш мулозимлари ўтни ўчиришга муваффақ бўлганлар.

Улар портлаш оқибатида ҳалок бўлган инсонларнинг аниқ сонини билмасликларини айтганлар.

Шунингдек, портлашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Жароҳатланганлар Ннамди Азикве Университети таълим шифохонасига етқазилганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio