Ироқ бош вазири Рамадига борди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ИШИДдан озод қилинган Рамади шаҳрига ташриф буюрган.

АҚШ раҳбарлигидаги ҳарбий коалиция ҳаво ҳужумлари дастагида Ироқ ҳукумати кучлари ва сунний қабилалар жангчилари 22 декабр куни Рамади учун жангни бошлаган эдилар.

28 декбар куни Ироқ ҳарбийлари шаҳар ИШИД қўлидан тортиб олингани ҳақида эълон қилди.

Бош вазир Абадий тикучарда Рамади шаҳрига борган.

У қўмондонларни ғалабалари билан олқишлаган.

Жаноб Абадий рамадиликларни ИШИД асоратидан қутилганлари билан табриклаган.

Сўнг кучли шикаст етган Рамадини айланган.

Бош вазир Ҳайдар ал-Абадий айтишича, бундан кейин Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри Мосулни ИШИДдан озод қилиш "якуний зарба" бўлади.

Бундан олдин Ироқ бош вазири 2016 йилда ИШИД Ироқдан йўқ қилинади, деб айтган эди.

Мухбирларнинг хабар қилишларича, Рамади маркази тинч, лекин чекка жойларда ҳар-ҳар замонда тўқнашувлар юз бериб турибди.

Мутахассислар шаҳар кўчалари ва биноларини бомбалардан тозалашда давом этмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бундан олдин Ироқ ҳарбийлари Рамади миналарга тўлдириб ташлангани, шунинг учун ИШИДни шаҳардан сиқиб чиқариш мақсадида олдинга илгарилаш секин кечаётгани ҳақида айтган эдилар.

Бригада генерали Мажид ал-Фатлавийнинг "Франс Пресс" ахборот агентлигига айтишича, ИД жангарилари йўллар ва ҳукумат мажмуасидаги биноларга 300 дан ортиқ портловчи моддаларни ўрнатганлари аниқланган.

Ироқ ҳукумати Рамади учун жангларга шиалар сони кўп қудратли ярим ҳарбий кучларни ташламасликка қарор қилган.

Бундан кўзланган мақсад, мазҳаблараро тарангликни янада кучайишига йўл қўймаслик бўлгани хабар қилинмоқда.

Шиалар кўпчилигини ташкил қиладиган ярим ҳарбий кучлар бундан олдин Ироқ шимолидаги сунний Тикрит шаҳрини ИШИДдан озод қилишда қатнашган эди.

Рамади шаҳри Ироқ пойтахти Бағдоддан 130 километрча ғарбда жойлашган ва ИД шаҳар устидан назоратни 2015 йил майида қўлга олган эди.

Мухбирларга кўра, ҳозирга келиб Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши курашаётган кучлар яхшироқ тайёргарлик кўрганлар ва уларни АҚШ етакчилигидаги ҳарбий коалиция ҳаво ҳужумлари билан дастаклаб турипти.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ