Париж ҳужумларига алоқадор қўмондон ўлдирилган

Image caption Абауд Париж ҳужумларидан бир неча кун ўтиб ўлдирилган.

Америка ҳарбийлари хабар қилишича, ноябр ойидаги Париж ҳужумчиларининг асосий ташкилотчиси деб кўрилган жангарига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ИШИД қўмондони ҳаво ҳужумида ўлдирилган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги сўзчиси полковник Стив Уоррен айтишича, охирги ойда АҚШ етакчилигидаги коалиция Ироқ ва Сурия ҳудудида ИШИДнинг 10 қўмондонини ҳаво ҳужумларида нишонга олиб ўлдирган.

"Улардан айримлари ўтган ойдаги Париж ҳужумларига боғлиқ ва Ғарбга қарши янада кўп ҳужумларни режалаштираётган бўлганлар", деб айтган полковник Уоррен.

У Шараф ал-Моудан номини тилга олган.

Шараф ал-Моудан ноябр ойидаги Париж ҳужумларини уюштирган гуруҳ бошлиғи Абдулҳамид Абауд билан тўғридан-тўғри алоқада бўлган дейилмоқда.

"Моудан 24 декабрдаги ҳаво ҳужумида ўлдирилди", деб айтган полковник Уоррен.

Белгия фуқароси бўлган Адбулҳамид Абауд 130 инсон ўлимига сабаб бўлган Париж ҳужумларидан бир неча кун ўтиб, Париж четидаги квартиралардан бирига полиция рейди пайти ўлдирилган.

Полковник Уоррен ИШИД раҳбариятини нишонга олган яна бир ҳужум тафсилотини берган.

10 декабр куни уюштирилган ҳаво ҳужумида Британияда таҳсил олган асли бангладешлик компютер мутахассиси ўлдирилган.

Компютер тизими муҳандиси бўлган бу жангарининг ИШИД ташкил қилган хакерлик ҳужумларида, кузатувга қарши технологияларни ривожлантиришда қатнашгани хабар қилинган.

"ИШИДнинг четдаги ҳужумларини режалаштираётганлар амал қилаётган экан, АҚШ ҳарбийлари ҳам уларни овлашда ва ўлдиришда давом этаверади", деб айтган АҚШ армияси сўзчиси полковник Стив Уоррен.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ