Путин: НАТО Россия учун таҳдид

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Россия Президенти Владимир Путин миллий хавфсизликка оид янгиланган ҳужжатни имзолаган. Унда НАТО сафининг кенгайиши мамлакатга таҳдид сифатида таърифланади.

Ҳужжатда айтилишича, Россиянинг "мустақил ички ва ташқи сиёсати" АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг " "қаршилигига" сабаб бўлган.

Янгиланган Миллий хавфсизлик стратегиясида номлари келтирилган давлатлар глобал масалаларда устунлик қилишга уринаётганликда айбланади.

2014 йилда бошланган Украинадаги ихтилоф Россия ва Ғарб муносабатларининг кескин ёмонлашувига етаклади.

Путин жаноблари пайшанба куни тасдиқлаган Миллий хавфсизлик стратегияси НАТО танқид остига олинган қатор ҳужжатлардан биридир.

2014 йил Россия Украина инқирози ва НАТОнинг Шарқий Оврўподаги ҳозирлигини назарда тутган ҳолда ҳарбий доктринасига ўзгартиришлар киритаётганини ҳам эълон қилган.

Ўша пайтда Кремл маслаҳатчиси Михаил Попов НАТО сафининг кенгайиши мазкур ҳарбий иттифоқ Россия чегараларига яқинлашаётгани ва унинг мамлакатига "ташқи хавф"ни пайдо қилаётгани ҳақида гапирганди.

2009 йил НАТО таркибига Албания ва Хорватия қўшилган. Ҳарбий блок Босния, Гуржистон, Македония ва Черногория (Қоратоғ)ни ҳам ўз қаторига кириш истагида бўлган мамлакатлар сифатида кўради.

Россия Миллий хавфсизлик стратегиясининг янгиланган шаклида "миллий хавфсизликка янги таҳдидлар" манзарасида мамлакат ҳарбий тизими мастаҳкамланаётгани айтилади.

Шу билан бирга, ҳужжатда НАТО ҳарбий имкониятлари Россия атрофида кучайтирилаётгани "халқаро қонунлар меъёрларининг бузилиши" сифатида таърифланади.

Би-би-сининг Дипломатия масалалари бўйича мухбири Бриджет Кендаллнинг айтишича, жаноб Путин Сурия ва Украина инқирозига аралашувини ҳам камайтирмоқчи эмас.

Мухбиримизга кўра, бундан мақсад дунё ва хусусан, Қўшма Штатларга Россияни манфаатлари ҳисобга олиниши лозим бўлган тенг шерик сифатида тан олдиришга уринишдир.

Бриджет Кендаллга кўра, Путин жаноблари Россия собиқ Шўро таркибида бўлган қўшниларини ўз таъсир доирасида ушлашга ҳақли эканлигини Ғарб тан олишини истайди. Шунингдек, мухбиримиз Россия раҳбари айни давлатлар НАТО ё-да, Ғарб ҳукумронлик қилувчи бошқа ҳар қандай иттифоқ билан алоқаларга эга бўлмаслиги тарафдори эканини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ