Қирғизистон: Қазини ҳақоратлаган чет эллик ҳибсга олинди

Қирғизистонда ишлаётган хорижлик кончи Фейсбукда қирғиз миллий таомини отнинг олатига қиёслагани учун ҳибсга олинган.

Эй-Эф-Пи хабар агентлиги ёзишича, Майкл Макфит ўз қирғиз ҳамкасбларининг Қирғизистонда "чучук" дея номланувчи қазига навбатга турганлари акс этган фотони чоп қилиб, қазини отнинг пенисига қиёслаб шарҳ ёзган.

Айтилишича, унинг бу сўзлари ҳамкасбларини шу даражада ғазаблантирганки, у ишлайдиган Қумтор олтин конида баъзилар иш ташлаб ғалаён кўтарганлар.

Макфит суратни ва шарҳларини олиб ташлади ва шанба куни ўз саҳифасида кечирим сўради.

"Қирғиз халқи ва отнинг олати ҳақида ёзган шарҳим учун чин дилдан кечирим сўрамоқчиман. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасдим ва чин дилдан кечирим сўрайман. Шунингдек, қўшимча қилмоқчиман, суратдаги одамларнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Ўтиниб кечирим сўрайман", - деб айтган ўз саҳифасида инглиз тилида бир неча хатолар билан баёнот қолдирган Майкл Макфит.

"Озодлик" радиоси Қирғиз хизматига гапирган Иссиқ-кўл вилояти ИИБ раҳбари Эмил Салиевнинг айтишича, Қоракўл шаҳри прокуратураси ҳозирда жаноб Макфитни сўроқ қилмоқда.

Унинг айтишича, Макфит 3 январь тонггида "Манас" аэропортида ушланган ва Қоракўлга олиб келинган.

Унга қарши Жиноий кодекснинг 299-моддаси бўйича миллий, ирқий, диний ва маҳаллий адоватни уйғотиш ва миллий қадриятларни ерга уриш айби қўйилиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio