"ИШИД видеосидаги шахс британиялик"

Би-би-сига етиб келган маълумотларга кўра, ИШИД гуруҳининг охирги тарғибот видоесидаги қатлни амалга оширган шахс британиялик Сидарта Дардир.

Расмий манбанинг Би-би-сига айтишича, Сидарта Дар ИШИД томонидан жосусликда айбланиб, видеода қатл этилган беш кишини ўлдирган шахс сифатида ўрганилмоқда.

Исломни қабул қилганидан сўнг исмини Абу Румайса, дея ўзгартирган Дар 2014 йили гаров эвазига ҳибсдан озод этилган вақти қочиб кетган.

Лондон шарқида яшаган тўрт фарзанднинг отаси терроризмга алоқадорлик айблари билан ҳисбга олинганди.

Асл миллати ҳинд бўлган Дар аввал болалар ўйингоҳларини ижарага бериш бизнесига эга бўлган. Кейинчалик "Ал-Муҳожирун" радикал гуруҳи сафларига қўшилган.

У билан бирга бизнес юритган ҳамкорларидан бирининг айтишича, видеодаги шахс айнан Сидарта Дар эканлигига шубҳа қилмайди.

Лекин Дарнинг синглиси видеонинг аудио версиясини эшитганида ундаги овоз акаси эканлиги, аммо тасвирни кўрганидан сўнг ундаги шахс айнан акаси эканлигига шубҳа қилаётганлигини айтган.

Image caption Коника Дар видеодаги шахс акаси эканлигига шубҳа қилмоқда.

ИШИД томонидан ошкор этилган навбатдаги видеода ниқоб кийган шахс Британия Бош вазирининг гуруҳга қарши кураши ҳаракатларини мазаҳ қилиб, "жиҳодни давом эттиришлари, чегарларни бузиб ўтишлари ва бир кун келиб Шариат қонунлари амал қилувчи ерда яшашлари"ни айтади.

10 дақиқалик видеонинг охирида британ лаҳжасида гапирган ёш бола ҳам пайдо бўлади. У қатл ерига ишора қилиб, "кофирлар" ўлдирилгани ҳақида гапиради.

Британиядаги телевизион каналлардан бири бу ёш бола Лондон жанубидан эканлиги ва бир муддат аввал онаси томонидан Сурияга олиб кетилганлиги ҳақида хабар берган. Бу ҳақда телеканалга уни таниб қолган бобоси айтган.

Беш ёшлар чамасида бўлган боланинг шахси ҳозирча расман тасдиқланмаган.

ИШИД томонидан аввал ошкор қилинган видеоларда америкалик журналистлар Жеймс Фолей ва Стивен Сотлофф, шунингдек, британиялик ёрдам ташкилоти ходимлари Дэвид Хейнс ва Алан Ҳеннингларнинг қатли акс этганди.

Бу видеоларда қатлларни амалга оширган шахс ҳам кейинчалик британиялик Муҳаммад Эмвази эканлиги маълум бўлганди. АҚШ расмийларининг айтишларича, "Жиҳодий Жон" номи остида маълум бўлган Эмвази ўтган ноябр ойида Суриядаги дрон ҳужумида ҳалок этилган.

Британия полициясига кўра, Сурия ва Ироқдаги ИШИД гуруҳи сафларига қўшилиш учун мамлакатдан камида 700 киши чиқиб кетган. Улардан ярми шу вақтгача ортга қайтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio