Саудия Арабистони иттифоқчилари Эронга қарши бирлашмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Саудия Арабистони шиа уламосини қатл қилиши ортидан келиб чиққан минтақавий можаро манзарасида Қувайт ҳам Эрондаги элчисини ортга чақириб олишини билдирди.

Саудия Арабистони шиа Шайх Нимр ал-Нимр ва яна 46 кишини қатл қилиши ортидан, шанба куни Теҳрондаги саудийлар элчихонасига ҳужум қилинган ва ўт қўйиб юборилганди.

Бунга жавобан Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узди. Баҳрайн ва Судан ҳам саудийлар йўлини тутиб, Теҳрон билан алоқаларни уздилар.

Баҳрайн Теҳронни ўзида ҳукмрон сунний тизимга мухолиф бўлган бахрайнлик шиаларни қўллаб-қувватлашда айблайди.

Бирлашган Араб Амирликлари Теҳрондан ўз элчисини чақириб олганлар, аммо Эрон билан дипломатик алоқаларни буткул узмаганлар.

Яман ва Миср ҳам Саудия Арабистонига ўз қўллаб-қувватловини изҳор қилишди.

АҚШ, БМТ ва Туркия барча томонларни босиқликка чақираяптилар.

Сунний Саудий Арабистони ва шиа Эрон Яқин Шарқдаги энг йирик рақиблар бўлиб, Сурия ва Ямандаги урушларда қарама-қарши тарафларни қўллаб келадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio