Обама қурол савдосига янги чекловлар киритди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Обама кўз ёшларини артмоқда

АҚШ президенти Барак Обама мамлакатдаги қурол савдосига янги чекловларни ошкор этар экан, “бирор бир ишга қўл урмаслик учун мунтазам баҳоналар” тўхтатилиши кераклигини урғулаган.

Барак Обама ҳаяжонларга тўла чиқишида кўзларидан ёшларини арта туриб, 2012 йилда Санди Ҳук бошланғич мактабидаги отишмани хотирлаган.

Ўшанда 20 нафар мактаб ўқувчиси қурбон бўлган эди.

Обама тақдим этаётган бу чекловлар Конгрессни четлаб ўтмоқда.

Бу чекловлар қурол сотиб олишни истаган кишининг тарихи обдон текширилишини тақозо этади.

Аммо Американинг Миллий Милтиқ уюшмаси айни чекловга қарши курашишини айтган.

Вакиллар палатасининг раҳбари, республикачи Пол Раянга кўра, айни режалар маҳкамага берилиши турган гап.

"Унинг сўзлари ва амаллари таҳқирли ва озодлик ғояларига соя солади”, деб айтган Пол Раян.

Қонунлар қатъийлашади деган хавотирлар ортидан мамлакат бўйлаб қурол савдоси кўпайган.

"Қурол савдоси манфаатдорлари бугун Конгрессни гаровда ушлаб туришибди, аммо улар Американи гаровга ола билмайдилар”, деб айтган Обама.

Америкада қурол ишлатиб зўравонлик қилиш оқибатида ҳар йили 30000 инсон қурбон бўлади.

Айни кўрсаткич бошқа ривожланган давлатлар орасида энг юқорисидир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio