Меркел: Жинсий зўравонлик қилганлар мамлакатдан чиқарилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption "Жиноятчиларни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи кўрилади"

Олмония канцлери Ангела Меркелга кўра, Кёлн шаҳрида жинсий зўравонликда айбдор деб топилган хорижликлар ватанларига қайтариш масаласини кўриб чиқиш керак.

Олмон қонунларига бўйсунмайдиганларга “аниқ ишоралар” берилиши керак.

Жинсий зўравонлик ҳужумлар ортида шимолий африкаликлар ва араблар бор деб ишонилмоқда.

Янги йил оқшомида шунга ўхшаш ҳужумлар Финландия ва Швейцарияда ҳам рўй бергани айтилмоқда.

"Янги йил оқшомида рўй берган воқеалар қабул қилиб бўлмасдир”, деб айтган Меркел ўз баёнотида.

"Бу ваҳшатнок жиноий амалларни Олмония қабул қилмайди”.

Ҳужумчиларни шимолий африкалик ва араб деб таърифланиши Олмонияни ларзага солди.

Ўтган йил мамлакат бир миллиондан ортиқ қочқинларни қабул қилган эди.

Олмония Адлия вазири Ҳейко Маас ҳам бу ҳужумларга алоқадор хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш эҳтимоли мавжуд эканини урғулаган.

Funke газетаси билан суҳбатда вазир Олмония қонунлари бошпана сўраётган шахс бир йил ёки ундан ортиқроқ муддат билан қамоқ жазосига лойиқ топилса, уни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат беради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Ҳужумчиларнинг аксарияти муҳожирлар экани айтилмоқда

Олмония матбуотига сиздирилган полициянинг ички ҳисоботига кўра, Кёлнда рўй берган ҳужумларнинг барчасини тергов қилиш ва текшириш “ўта мушкул”дир.

Полиция ҳисоботида ёзилишича, шаҳарнинг асосий темирйўл станцияси атрофида маст ва тажовузкор эркаклар икки тарафга тизилиб олишган ва аёллар уларнинг орасида ўтишга мажбур қилинган.

Полиция етиб келганида улар “ одамлар саросима, йиғлаган ва болалар даҳшатга тушгани” манзарага гувоҳ бўлишган.

"Хиёбонда эса асосан муҳожир эркаклар мушакбозлик қилишар, онда-сонда тўпланганлар томонга бўш шишаларни улоқтиришарди”.

Ҳозирга қадар бу каби жиноятлардан арзлар сони 121га етган, уларнинг тўртдан уч қисми жинсий зўравонлик ҳаракати экани айтилади.

Жинсий зўрлаш бўйича иккита иш очилган.

Кёлн полицияси раҳбари Янги йил оқшомидаги ҳужумларни “жиноятчиликнинг янги кўриниши” қабилида таърифлаганю

Араб тилидаги ижтимоий тармоқлар ушбу воқеаларга нисбатан ғазабнок муносабатлар билан тўлган.

Facebook фойдаланувчиси Исра Рагаб “ мен ҳар гал бу ҳужумларда шимолий африкалик ва араблар шубҳа қилинмоқда деб эшитсам, уяламан, нафратланаман”, деб ёзади.

Deutsche Welle нинг араб журналисти Наҳла Элҳенавий эса “ минтақамизнинг хунук башараси Олмонияга ҳам келди”, деб фикр билдирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio