Рус шифокор беморни уриб ўлдирди

Image caption Хавфсизлик камераларида ҳужум они қайд этилган

Россия шифохоналаридан бирида шифокор бир беморга ҳужум қилгани акс этган видео интернетда пайдо бўлган.

Бемор кейинроқ яралардан вафот этган.

Ҳодиса 29 декабр куни Москвадан 670 километр шарқда жойлашган Белгород шаҳридаги шифохонада юз берган.

Россия матбуотининг хабарларига кўра, аввал бемор шифокорни тепган, бунга жавобан шифокор унинг бошига муштлаган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилган.

Терговчилар ҳодисани "эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдириш" дея малакалашган.

Хавфсизлик камераларидаги тасвирлар эълон қилиниши ортидан ҳодиса интернетда қизин мунозарларга сабаб бўлган.

Маҳаллий Тергов Қўмитаси вакили Елена Козырева шифокорнинг беморни ўлдириш нияти бўлмаган, деб ишонишларини айтган.

Яқинлари ўлган беморнинг 56 ёшли Евгений Бахтин эканини айтишган.

Шифокорнинг Иля Зелендинов экани маълум қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio