Туркия 'Ислом душманлиги'ни ўрганади

Туркия парламентининг инсон ҳуқуқлари қўмитаси ўзининг сўнгги мажлисида "Ғарб давлатларида Исломга душманликни ўрганиш таг қўмитаси"ни тузиш ҳақида қарор қабул қилган.

Қўмита раиси, иқтидордаги Адолат ва Тараққиёт партияси вакили Мустафо Енерўғли Оврўпонинг қатор давлатларида мусулмонларнинг ҳақлари чекланаётганига эътибор қаратган.

"Туркия ташқарисида 6 миллион турклар ва Ғарбий Оврўпода 20 миллион мусулмонлар бор", -деган турк сиёсатчиси.

Унга кўра, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент-таҳр.)нинг бу мусулмонлар олдида масъулияти бор.

Ўтган ҳафта Бош вазир Аҳмад Довутўғли Туркия Меҳнат Кодексига жума намози ҳақидаги махсус банд қўшилишини маълум қилган.

Image caption Ўтган ҳафта Бош вазир Аҳмад Довутўғли Туркия Меҳнат Кодексига жума намози ҳақидаги махсус банд қўшилишини айтган

Адолат ва Тараққиëт партиясининг парламентдаги фракцияси мажлисида гапирган Довутўғлига кўра, парламентга тақдим қилинадиган лойиҳага мувофиқ, жума куни намоз ўқишга кетадиган вақт давлат хизматчиларининг иш кунидан чегирилмайди.

"Энди ҳар ким қўрқмасдан жума намозини адо қилиши мумкин", - деган Аҳмад Довутўғли.

Мухолифат қарши

Айни пайтда мухолифат партиялари Туркия жануби-шарқидаги комендантлик соати ва тўқнашувлар манзарасида бу каби қарорнинг қабул қилинишини танқид остига олганлар.

Жумладан, асосий мухолифат партияси бўлган Жумҳурият халқ партияси вакиллари зўравонликлар ичида қолган жануби-шарқий минтақалар аҳолисидан ўзларига кўплаб мурожаатлар бўлаётганини айтиб, вазиятни кун тартибига олиб чиқиш кераклигини айтишган.

Ўтган йил ёзидан буён давом этаётган зўравонликларда ўнлаб курд жангарилари ўлдирилган.

Курд фаоллари кўплаб тинч фуқароларнинг ҳалок бўлганини айтишади.

Жануби-шарқдаги иккb шаҳарда 10 мингга яқин хавфсизлик кучлари жойлаштирилган.

Туркия ҳукумати ўтган йил сентябрида курдлар яшайдиган Жизра минтақасида комендантлик соати жорий этганди.

Туркия ва Курдистон ишчи партияси-ПКК ўртасида 1984 йилдан буён давом этаётган қуролли зиддият 40 мингдан ортиқ одамнинг ёстиғини қуритган.

Бош вазир Аҳмад Довутўғли курд жангариларига мамлакат жануби-шарқида бошбошдоқлик яратишга изн бермасликларини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio