B-52 учоғининг Жанубий Корея устидан парвози

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан АҚШнинг стратегик бомбардимончи учоғи B-52 жанубий ва шимолий Кореялар ўртасидаги чегара устидан учиб ўтган.

Америка расмийлари сўзларига кўра, ядровий каллакли ракета билан учишга қодир B-52 стратегик бомбардимончи учоғи ушбу парвози "Шимолий Кореянинг "яқиндаги фитнакорона ҳаракати"га жавоб бўлган ва Пхенянга кучни кўрсатиб қўйишни исташган.

Провокатив амал сифатида Пхеняннинг водород бомбасини синовдан ўтказгани ҳақидаги баёноти кўрилмоқда.

6 январ куни Шимолий Корея ўз тарихида илк бор водород бомбасини ер остида муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида эълон қилди.

Шимолий Корея давлат телевидениеси бу ҳақда хабар тарқатишидан бир неча соат олдин мамлакатнинг Хитойга яқин шимолий ҳудудида 5,1 балли зилзила қайд этилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Олимларга кўра, водород бомбасининг синови чиндан ҳам 5,1 балли зилзилага сабаб бўлиши мумкин.

Агар чиндан ҳам Шимолий Корея водород бомбасини ясашга қодир бўлган бўлса, бу Шимолий Кореянинг янги технологик даражага кўтарилганини англатади.

Бу ядро қуролига эга дунёнинг бошқа мамлакатлари сафига термоядроли қурол ясашни уддалаган Шимолий Корея ҳам қўшилди, деганидир.

Шимолий Кореянинг янги бомбани синовдан ўтказгани ҳақидаги хабар халқаро жамоатчилик томонидан, ҳатто расмий Пхеняннинг иттифоқчиси саналган Хитой томонидан ҳам қораланди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бу синовни "Америка билан ядровий уруш олдини олиш мақсадидаги ўз-ўзини мудофаа қилиш амали" бўлган.

"Бу суверен мамлакатнинг машруъ ҳуқуқи ва бирор киши ҳам танқид қилолмайдиган адолатли ҳаракат", дея Ким Чен Индан иқтибос келтирган Шимолий Корея матбуоти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Синов ортидан Жанубий Корея овоз кучайтиргичлардан Шимолий Кореяга қаратиб эшиттириладиган тарғибот овозларини қайта бошлаган.

Худди шундай амалга Шимолий Корея ҳам қўл урган.

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги уруш 1953 йили тўхтатилган.

Ўртада тинчлик битими эмас, ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланган ва бу икки мамлакат ҳамон уруш ҳолатида эканини англатади.

Корея ярим оролини иккига бўлишга олиб келган урушда коммунистик Шимолни СССР, Жанубий Кореяни АҚШ дастаклаган.

АҚШ Жанубий Кореяга авианосец юборишни режалаётгани ҳақида хабар тарқатган Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги.

Америка B-52 учоғи Жанубий Кореянинг қирувчи учоқлари билан бирга Шимолий Корея чегарасида учиб ўтганига расмий Пхенян ҳозирча бирор муносабат билдирмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ