Дэвид Боуи Британ рок-афсонаси эди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Афсонавий британиялик мусиқачи Дэвид Боуи 69 ёшида оламдан ўтган.

Машҳур қўшиқчи вафот этгани ҳақида Би-би-сига ўғли хабар қилган.

"Саратонга қарши 18 ойлик жасур курашдан кейин Дэвид Боуи оиласи бағрида тинч оламдан ўтди", дея хабар тарқатилган мусиқачининг Facebookдаги расмий саҳифасида.

8 январ - Дэвид Боуининг туғилган кунида унинг 25-альбоми савдога чиқарилган.

"Қора юлдуз" (Blackstar) диски танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинган.

Дэвид Боуининг асл исм-шарифи Дэвид Роберт Жонс бўлиб, у 1947 йили 8 январида Лондон шаҳрида туғилган.

1966 йилдан у Дэвид Боуи тахаллусини қўллай бошлаган.

1969 йилида чиқарилган Space Oddity қўшиғи Дэвид Боуини машҳур қилган илк қўшиқ бўлган.

У 1972 йили The Rise and Fall of Ziggy Stardust and the Spiders from Mars альбомини чиқарган, ундаги Зигги Стардаст образи Дэвид Боуини бутун дунёга машҳур қилган эди.

Дэвид Боуи Let's Dance, Heroes, Under Pressure, Rebel, Rebel, Life on Mars and Suffragette City қўшиқларининг ҳам муаллифи бўлган.

Машҳур қўшиқчининг 136 миллиондан ортиқ диски сотилган деб кўрилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Дэвид Боуининг 6 альбоми Rolling Stone журналининг "500 та энг буюк альбом" рўйхатига киритилган.

У қатор фильмларда ҳам рол ўйнаган.

Дэвид Боуи мода асосчиси сифатида ҳам танилган.

Унинг сўнгги жонли ижроси 2006 йили Нью-Йоркда ташкил этилган хайрия концерти бўлган эди.

Дэвид Боуи 1992 йилда америкалик таниқли модел Иман билан турмуш қурган эди.

Қизлари Александра Заҳро Жонс 2000 йили туғилган.

Олдинги турмуш ўртоғи Анжела Барнет 1971 йили ўғли Данкан Жонсга она бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio