Туркияда уч россиялик қўлга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Хабарларга кўра, россияликларнинг сешанба кунги портлашга алоқаси бўлиши мумкин

Туркияда уч нафар россиялик "Исломий давлат" экстремистик гуруҳига аъзоликда гумон қилиниб, қўлга олинган.

Россиянинг Анталия шаҳридаги консуллиги ушбу хабарни тасдиқлаган.

Dogan News хабар агентлигига кўра, қўлга олинган Россия фуқаролари сешанба куни Истанбулда юз берган портлашга алоқадор бўлишлари мумкин.

Агентлик хабарида айтилишича, россияликлар яшаб келган манзилда ИШИДга алоқадор кўплаб ҳужжат ва компакт-дисклар қўлга киритилган.

Истанбулнинг сайёҳлар орасида машҳур "Султонаҳмат" майдонида юз берган портлашда асосан олмониялик 10 киши ҳалок бўлган.

Туркия расмийлари портлаш суриялик ҳудкуш ҳужумчи тарафидан содир этилганини айтишган.

Олмония Ташқи ишлар вазирлиги сайёҳларга одамлар тўпланган жойдан ўзларини йироқда тутишларини маслаҳат берган ва Туркия бўйлаб яна қонли тўқнашувлар, ҳамда " террор ҳужумлари" кутилаётганини айтган.

Ўтган йил октябрида пойтахт Анқарада юз берган икки суиқасд ҳужумида камида 100 киши ҳалок бўлган, июль ойида Сурия билан чегарага яқин ҳудудда қилинган ҳужум эса 30 одамни ўлдирган.

Ўтган йили Туркия Суриядаги ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларни кучайтирган, жумладан, ИШИД мавқеъларини ҳаводан ҳужумга тутган.

Анқара шунингдек, АҚШ ҳарбийларининг Инжирликдаги ҳаво базасидан фойдаланишига рухсат берган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio