Индонезия пойтахтини йирик портлашлар титратди

Индонезия пойтахти Жакартада қатор портлашлар юз берган. Портлашлар ортидан кўчаларда отишмалар давом этган.

Портлашлар қатор хорижий элчихоналар ва БМТ идораларига яқин ҳудуддаги йирик савдо мавзеси ҳисобланмиш Танмин Стрит атрофида юз берди.

Ҳалок бўлган етти киши орасида беш ҳужумчи борлигини айтган полиция ҳозирда вазият назорат остига олинганини билдиряпти.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Indonesia

Президент Жоко Видодо ҳужумларни "террор амали" дея тасвирлади, аммо ҳужумлар ортида ким тургани ҳали номаълум.

Жакартадан олинган суратларда қаҳвахона ташқарисидаги йўлда ётган бир неча жасадлар, ҳамда кўтариб олиб кетилаётган яраланган одамлар кўринади.

Бомбалардан камида биттаси Сарина савдо маркази ташқарисидаги Старбакс қаҳвахонасида портлаган.

Гувоҳларнинг айтишларича, бир неча ҳужумчилар қаҳвахонага кириб, бомбаларни портлатганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Шаҳар кўчаларига қуролли полиция, мерганлар ва ҳарбий машиналар жойлаштирилди.

Қаҳвахонага полиция етиб келиши билан отишма бошланган. Сўнгра бир неча портлаш юз берган.

Полиция гумондорларни қувлагани ва отишма бир неча соат давом этгани айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Расмий маълумотга кўра, ўлдирилган беш ҳужумчидан бири хорижликдир.

Айтилишича, икки ҳужумчи театр ташқарисидаги отишмада ўлдирилган, яна иккиси эса Старбакс ташқарисидаги полиция текширув нуқтасида ўзларини портлатишган.

Полиция воизи ҳозирда вазият назорат остига олингани, ҳамда савдо марказида бошқа ҳужумчилар яширинмаганини билдирди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio