Дунё хабарлари қисқа сатрларда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Вашингтон пост мухбири Жейсон Резаиан

Эрон Washington Post мухбири Жейсон Резаиан дохил яна уч Эрон-Америка фуқароларини озод этган.

Бу Эронга нисбатан халқаро жазо чоралари бекор қилиниши эҳтимоли ҳақидаги хабарлар манзарасида рўй бермоқда.

39 ёшда бўлган Резаиан ўтган йил жосуслик айблари билан ҳукм этилганди.

Эрон давлат телевизиони шунингдек, Саид Абедини, Амир Ҳикматий ва Нусратуллоҳ Хусравийлар ҳам озод этилгани ҳақида хабар берган.

Эронга кўра, озод этилганлар АҚШда қамоқда бўлган етти эронлик билан алмашилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Цай Инвен

Тайван президенти этиб илк бор аёл киши сайланган.

Мухолифатдаги Демократик тараққиёт партиясидан Цай Инвэн сайловларда ғолибликни қўлга киритган.

Цай Инвэн доим Хитой Халқ Республикасидан Тайваннинг мустақилликлигини мустаҳкамлаш тарафдори бўлган.

Унинг сайланиши Тайбей ва Пекин ўртасидаги муносабатларни совуқлаштириши кутилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Жон Керри ва Муҳаммад Жавад Зариф

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Венага етиб келган.

Сал аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазири Теҳронга қарши халқаро жазо чоралари бугун бекор қилишини ҳақида айтганди.

Жонни Керри ҳамкасби Муҳаммад Жавад Зариф билан кўришиши кутилмоқда.

Атом қуролларини назорат этиш бўйича БМТ ташкилоти Эроннинг шартномаларга монанд равишда ҳаракат қилаётганини тасдиқлаши керак.

Агар жазо чоралари бекор қилинса, Эроннинг миллиардлаб музлатилган долларлари яна мамлакатга қайтарилиши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Буркина Фасо

Буркина Фасо президентига кўра, исломий жангариларнинг пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирига ҳужуми оқибатида камида 23 киши қурбон бўлган.

Ҳужумчилардан тўрт нафари ўлдирилган.

Омон қолган меҳмонларнинг айтишича, аввалига жангарилар имконлари етганича одамларни отиб ўлдиришган ва кейин бинога ўт берганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio