Песков Рамзан Қодировнинг тарафини олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Бутун Интернет ижтимоий тармоғида танқидлар остида қолиб кетган Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг баёнотига Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков муносабат билдирди.

Жаноб Песков сўзларига кўра, Рамзан Қодировнинг мухолифат ҳақидаги гаплари атрофида "вазиятни таранглаштириш" керак эмас.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия мухолиф сиёсатчиларини "тизимдан ташқаридаги мухолифат"деб атаган, уларни "халқ душмани" деб таърифлаб, "қўпорувчилик фаолияти" учун маҳкамага тортишга чақирган.

Кейинроқ эса "халқ душман"лари деганда "ижтимоий, иқтисодий муаммоларни, Уй-коммунал эўхалиги ва бошқа масалаларни кўтариб чиқаётган қонуний мухолифатни назарда тутмаган"ини, балки Россияга "туҳмат қилаётган ва мағзава ағдараётганларни" назарда тутганини айтган.

Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Рамзан Қодировнинг "тизимдан ташқаридаги мухолифат" деган иборасига аниқлик киритишга ҳаракат қилган.

"Тизимдан ташқаридаги мухолифат нима? Бу мамлакатнинг машруъ сиёсий майдонидан ташқарида бўлганлар. Бу шундай одамларки, ўз фаолиятида қонун доирасида қолмайдилар ва ва ҳатто мамлакат зарарига бўлса ҳам қонунни бузишга тайёр бўлганлар. Мен бу фикрни шундай деб тушундим", деб айтган Дмитрий Песков.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ёрдамчиси ва парламент раиси Магомед Даудов "Инстаграм"да "Дождь" телеканали ва "Эхо Москвы" радиоларини "душман бешинчи колонна қароргоҳи" деб атаган ва ҳақоратли ёзувлар эълон қилган.

Россия президенти матбуот котиби "Дождь" телеканали ва "Эхо Москвы" радиоси ҳақдаги баёнотларга муносабат билдирмаган.

Россия мухолифати фикрича, Чеченистон раҳбарияти таниқли мухолиф сиёсатчиси Борис Немцов қотилларини яширмоқда.

Борис Немцов оиласи вакиллари ушбу қотиллик юзасидан Рамзан Қодировни сўроқ қилишни талаб қилиб келади.

Лекин бу талаб тергов қўмитаси томонидан рад этиб келинади.

Рамзан Қодировнинг ушбу баёноти мухолифат ва инсон ҳақлари ҳимоячилари томонидан кескин танқид қилинди, Интернет ижтимоий тармоқларида минглаб кишилар Рамзан Қодировдан "кечирим сўрадилар".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ