АҚШда 'асрнинг қор тўфони'

Жума куни кечаси қор тўфонлари бошлаганидан буён АҚШнинг шарқий соҳилида камида 8 киши ҳалок бўлган.

Об-ҳаво мутахассислари қор тўфонлари охирги юз йилда энг хавфлиси бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Қўшма Штатлар шарқи, жумладан, пойтахт Вашингтонда истиқомат қиладиган 50 миллиондан ортиқ аҳоли уйларидан чиқмаслик тўғрисида огоҳлантирилган.

Ҳозирнинг ўзида 6 та штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, 7 мингдан ортиқ парвозлар қолдирилган.

Огоҳлантириш ортидан озиқ-овқат дўконларида узундан-узун навбатлар пайдо бўлган, шанба кунига келиб, кўпгина дўконларнинг расталари бўшаб қолган.

Метеорологларга кўра, АҚШ шарқида 60 сантиметрга қадар қор тушиши кутилади.

Вашингтонда атиги бир неча соат ичида 20 сантиметргача қор ёққан.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Қор тўфони 85 миллион америкаликларнинг ҳаётига таъсир қилиши кутилмоқда.

Бу тақрибан АҚШ аҳолисининг чорак қисми деганидир.

АҚШ Миллий метеорология хизматига кўра, тўфон келтирадиган зарар 1 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio