Нефть нархлари Россия иқтисодига зарба бермоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Россия статистика хизмати рақамларига кўра, мамлакат иқтисоди 2015 йилда 3,7 фоизга қисқарган.

2009 йилдан бери энг ёмон аҳволда дея кўрилаётган Россия иқтисодида савдо кўрсаткичлари 10 фоизга тушган, сармоялар эса 8,4 фоизга қисқарган.

2014 йилда ялпи ички маҳсулот 0,6 фоизга ўсгани айтилганди.

Мамлакат иқтисоди охирги 15 ой давомида 70 фоизга тушиб кетган нефть нархларининг оғриқли таъсирини сезмоқда.

Россия 2014 йилда Қримни қўшиб олиши ортидан Ғарб ўрнатган жазо чоралари ҳам таъсир кўрсатмай қолмаган.

Бош Вазир Дмитрий Медведев январь бошидаги чиқишида Россиянинг 2016 йилги бюджети қайта кўриб чиқилишини айтган.

Декабрда Президент Владимир Путин бюджет нефтнинг бир баррели 50 долларга тенг бўлишига асосланиб ишлаб чиқилганини айтганди. Аммо, ҳозирда нефтнинг бир баррели 30 долларга сотилмоқда.

Ўтган ҳафта рубль АҚШ долларига нисбатан мисли кўрилмаган даражага тушиб кетди, аммо нефть нархлари сал тикланиши ортидан у ҳам бироз кўтарилди.

Душанба куни нефть нархлари 3 фоизга тушиши билан рубль ҳам 1 фоизга шўнғиб, бир долларга 78,87 дея баҳоланди.

Марказий Банк раҳбари Эльвира Набиуллина мамлакат раҳбарияти иқтисодни барқарор ушлаб туриш учун барча чораларни кўришларини билдирди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio