Швеция: Қочқинлар марказида қотиллик

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Швеция полицияси 22 ёшли қочқинлар маркази ходимасини ўлдиришда гумон қилинаётган 15 яшар муҳожирни ҳибсга олган.

Гётеборг шаҳри яқинида содир бўлган қотиллик Швецияни ларзага солган.

Хабар қилинишича, Швециядан бошпана сўраб мурожаат қилган ўсмирлар билан ишлаган аёл пичоқланиш натижасида олган жароҳатларидан шифохонада вафот этган.

Унинг исми-шарифи айтилмаяпти.

Ҳодиса жойини бориб кўрган Швеция Бош вазири Стефан Лёвен қотилликни "даҳшатли жиноят" деб атаган.

Унга кўра, кўпгина шведлар қочқинлар томонидан бу каби ҳужумнинг қайтарилишидан хавотирда.

Ўтган йили Швецияга рекорд сондаги - 150 минг нафар қочқинлар келишган.

Оврўпо Иттифоқи давлатлари орасида қочқинлар сони бўйича Швеция Олмониядан кейин иккинчи ўринда.

Яқинда швед расмийлари қочқинлар оқимини жиловлаш мақсадида чегара тартибини кучайтиришган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio