Россия-Гуржистон уруши жиноятлари текширилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty
Image caption Россия-Гуржистон уруши

Гаагадаги Халқаро Жиноий Маҳкама Гуржистон ҳудуди ва Жанубий Осетияда 2008 йил Россия ва Гуржистон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар чоғи ҳарбий ҳамда инсониятга қарши жиноятлар терговини бошлаган.

Халқаро Маҳкаманинг саҳифасида 2008 йилнинг 1 июлидан то 10 октябрига қадар рўй берган жиноятлар текширилиши маълум қилинган.

Ўтган йил октябр ойида Гуржистонга Халқаро Жиноий Маҳкаманинг қораловчиси Фату Бенсуда сафар қилган эди.

Гаага прокурорининг сўрови ва тақдим қилинган маълумотларни ўрганиб чиққан ХЖМ Гуржистонда ҳарбий жиноятлар рўй бергани ҳақида даъволарда жон борлигини эътироф этди.

Россия ва Гуржистон ўртасидаги уруш мобайнида қотилликлар ва аҳолини яшаб турган жойидан мажбуран кўчириш каби амалларда инсониятга қарши жиноят унсурлари борлиги айтилади.

Маҳкамага тақдим этилган маълумотларда шунингдек, тинч аҳоли, тинчликпарвар кучларга қарши режаланган ҳужумлар ҳақида сўз боради.

Гаагадаги Маҳкамага тақдим этилган ҳужжатларда қарийб 19 минг тинч аҳоли вакиллари мажбуран кўчирилгани, 113 нафар Гуржи миллатига мансуб шахслар ўлдирилгани айтилади.

Халқаро Жиноий Маҳкама Россияда амалий ҳуқуққа эга эмас, чунки Москва айни маҳкаманинг асоси саналган Рим келишувини ратификация қилмаган.

Аммо 2000 йилда бу келишувни имзолаган.

Гуржистон эса Рим келишувини 2003 йилда ратификация қилган эди.

Аммо Россия Халқаро Маҳкама билан ҳамкорлик қилиши айтилади.

2012 йилда Россия тергов қўмитаси Гаагадаги маҳкамага Кремл таърифича Гуржистон ҳарбийларининг Жанубий Осетия тинч аҳолисига қарши жиноятларини ошкор қилувчи ҳужжатларни топшириши ҳақида маълум қилган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram – BBCUZBEKTwitter – BBCUZBEKOdnoklassniki – BBCUZBEKFacebook- BBCUZBEKGoogle+ BBCUZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ