"Жаноб Руҳонийни хафа қилиб қўйманг!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Эронга нисбатан жазо чоралари бекор қилиниб Ғарб билан алоқаларни қайта йўлга қўйиш бошланаркан, Президент Ҳасан Руҳоний Римга сафар қилди.

Исломий республика раҳбарини хафа қилмаслик учун қадимги яланғоч ҳайкалларни яшириб туриш қарори олинди.

Жаноб Руҳоний ва Италия Бош вазири Маттео Рензи Римдаги Капитолий музейларидан бирида баёнотлар билан чиқишди, бундан олдин Италия ширкатларининг Эрон билан бизнес шартномаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу олиймақом мулоқотлар пайти музейдаги қадимги яланғоч ҳайкаллар атрофи махсус қутилар ясалиб нигоҳлардан яшириб қўйилди.

Шунингдек, Италия расмийлари Эрон ҳайъати шарафига берган зиёфатларида дастурхонга шароб қўймасликка қарор қилдилар.

Чунки Эронда маст қилувчи ичимликларни қатъий тақиқловчи қонунлар кучда.

Эронга нисбатан Ғарб жорий этган санкциялар бекор қилиниши ортидан Эрон президенти раҳбарлигидаги расмий ҳукумат ҳайъати Оврўпо бўйлаб беш кунлик сафарга чиққан.

Римда бизнесменлар билан учрашув пайти Президент Руҳоний Эрон "бутун минтақадаги энг хавфсиз ва энг барқарор мамлакат" деб айтган.

Шунингдек, жаноб Руҳоний сўзларига кўра, Ғарб сармоядорларининг сармоялари билан иқтисодий ўсишга эришилиши экстремизмга қарши кураш олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Чунки "ишсизлик террорчилар учун аскарларни барпо этади", деб айтган Эрон президенти.

Эрон ва Италия ширкатлари ўртасида имзоланган шартномалар 12 миллиард долларга тенг деб кўрилмоқда.

26 январ куни жаноб Руҳоний насронийларнинг руҳоний раҳбари Рим Папаси Франциск билан учрашган.

Ватикан номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Эронни Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатлар билан терроризмга қарши кураш ва қурол-яроғ савдоси олдини олишга чақирилган.

Эронни Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"га ўхшаган жангари гуруҳларни қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблашади.

Италиядан сўнг Эрон ҳайъати Францияга йўл олган.

Янада кўп бизнес шартномалари имзоланаши кутилмоқда.

Хусусан, Эрон 100 дан ортиқ Airbus учоғини сотиб олишни кўзлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/ bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ