БМТ:Саудия Яманда тинч аҳолини нишонга олмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Яманнинг бугуни

Ямандаги хусий исёнкорларига қарши курашаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция тинч аҳолини ҳаво ҳужумларининг нишонига айлантирмоқда.

Бу, Бирлашган Миллатлар ташкилотига кўра, “кенг ва мунтазам равишда” давом этмоқда.

БМТ мутахассисларининг айтишича, тинч аҳоли шунингдек, ўтган тўққиз ой мобайнида атайдан очликда қолдирилган.

БМТнинг махсус кенгаши инсон ҳуқуқлари бузилишига доир махсус текширув ўтказишга чақирган.

Саудия бошчилигидаги иттифоқчи кучлар хусийларни Яман пойтахти Санодан чиқариш ва ҳукуматни қайта тиклашга ҳаракат қилишмоқда.

Саудия Арабистонининг таъкидлашича, хусийлар Яманнинг собиқ президенти билан иттифоқ тузишган ҳамда Эрон томонидан ҳарбий кўмакка эгалар.

Эрон Саудиянинг минтақавий рақибидир.

Теҳрон бу каби айбловларни рад этиб келади.

БМТга кўра, март ойида бошланган жангларда 5800 дан ортиқ инсон қурбон бўлган, аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи очликдан азоб чекмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ