"Жинсий алоқадан Зика вируси юққан"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

АҚШнинг Техас штати шифокорларига кўра, Зика вирусини жинсий алоқа орқали юқтириш ҳолати аниқланган.

Зика вирусини жинсий алоқа орқали юқтириш камдан-кам учрайдиган ҳодисадир.

Техаслик шифокорлар сўзларига кўра, далласлик мижоз Зикани чивинлардан эмас, яқинда Венесуэладан қайтган инсон билан қовушишдан кейин юқтирган.

Зика вирусини "Аедес" чивини тарқатади ва ҳозирга келиб минглаб чақалоқлар микроцефалия хасталиги билан туғилишига Зика вируси сабаб бўлган деб кўрилмоқда.

Хабар қилинишича, Зикани жинсий алоқа орқали юқтириш ҳолати Француз Полинезиясида 2013 йили аниқланган.

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти Лотин Америкаси мамлакатларида бу вирус тарқалаётганидан хавотир билдирди ва глобал омма саломатлиги учун вирус реал таҳдид юзага келтирганини эълон қилди.

Жаҳон саломатлик ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, вирус Жанубий, Макразий ва Шимолий Америкада 3 миллиондан 4 миллионгача юқиши мумкин.

Зика вируси илк бор 1947 йили Уругвайда аниқланган.

Бу галги вирус тарқалиши инсоният тарихидаги энг кўп тарқалиши деб кўрилаяпти.

Кўпгина ҳолатларда Зика вируси инсон организмига шикаст етказмайди ва баъзи инсонлар Зикани юқтирганини аниқлаш мушкул.

Шу пайтгача Зика вирусини даволайдиган вакцина яратилмаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBCUZBEK
  • Twitter -BBCUZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook- BBCUZBEK
  • Google+BBCUZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype -bbcuzbekradio