Озарбайжонга "Формула-1" керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Автопойгалар шаҳарнинг денгиз олди қисмида ўтказилади.

Автомобил пойгалари Озарбайжонда оммабоп спорт турлари сирасига кирмайди. Дюздо, бокс ва шахматга қизиқиш кўпроқ.

Шундай бўлсада, 1990 йилларнинг охирида мамлакат нефт экспортидан катта даромад ола бошлагач, ҳукумат жаҳон саҳнасига спорт ёрдамида чиқишга қарор қилди.

"Атлетико Мадрид" клуби ҳомийси сифатида Озарбайжон ўтган йил биринчи марта Оврўпо Ўйинларининг мезбони бўлди.

Шу билан бир вақтда пойтахт Бакуда "Формула-1" Оврўпо автопойгасини ўтказиш режаси эълон қилинди. Автопойганинг бир қисми шаҳарнинг денгиз олди қирғоқларида ўтказилиши айтилди.

Бироқ нефт нархларининг қулаши билан иқтисодда ҳам пасайиш бошланди. Бугунга келиб озарбайжонликлар "шу автопойга бизга керакми ўзи?- деган саволни кўп беришмоқда.

Одатда бундай мусобақаларнинг харажати қабул қилаётган томонга юкланади ва давлат фондлари томонидан молиялаштирилади.

Автопойганинг Бакудаги ташкилотчилари ҳозирча харажатлар ҳақида сўз очишмаяпти. Фақат чипталар савдоси ва ҳомийлар дастагига умид қилаётганларини билдиришган.

Албатта, автопойга ҳомийси Baku City Circuitбундай миқёсдаги йирик воқеани ташкиллаштириш катта молиявий харажат талаб қилишини яхши тушунишади,- деб айтган чемпионат ташкилотчиси BCC ширкати вакили.- Аммо биз мусобақалар мамлакат иқтисодига таъсири қисқа муддатлими-узоқ муддатлими, бевоситами ёки билвоситами- барибир ижобий бўлади", деб ҳисоблаймиз.

Яна бошқа сабаб борки, у боис кетадиган маблағнинг аниқ миқёсини аниқлаш мушкул. Озарбайжон валютаси- манат курси охирги йилда беқарорлиги кузатилмоқда.

Озарбайжонда "Формула-1"ни ўтказиш қарори бундан икки йил олдин, нефт нархи 120 доллар бўлганида қабул қилинганди. Ўшанда манат курси 1:1,27 қийматда эди.

Бугунга келиб нефтнинг бир баррели 30 долларгача тушиб кетди, 1 манат 62 центга баҳоланмоқда. Шу боисдан мусобақаларга кетадиган умумий харажатлар суммасини аниқлаш ҳам ноаниқ.

Автопойга ўтказиш бўйича шартномага кўра, Озарбайжон йилига 27 млн манат тўлаш мажбуриятини олган, ҳозир йилига 55 млн тўлашига тўғри келяпти.

Бу давлат ғазнасидан спорт мусобақаларини ўтқазиш учун ажратилган 340 млн доллар мўлжалланганидан анча олдин тугашига олиб келади.

Мутахассисларга биноан, "Формула-1" пойгасини ўтказиш шартномасида кўрсатилган сумма йилига 10 фоиз ошади. Мисол учун биринчи йил 32 млн бўлган бўлса, кейинги йил 37 млн тўлаш керак бўлади.

Маҳаллий аҳоли нима дейди?
Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption "Формула-1" га қанча маблағ кетиши ҳали аниқ эмас.

Озарбайжонда 2012 йилда Овронигоҳ танловининг муваффақиятли ўтказилгани, сўнгра 2015 йилда биринчи Оврўпо Ўйинлари мамлакатнинг дунё спорт харитасидаги ўрнини мустаҳкамлагани таъкидланади.

"Албатта, мен автопойга ўтказилиши тарафдориман. У дунёга эшик очади",- дейди бакуликлардан бири.

Бироқ спорт мусобақаларини ўтқазишда ортиб бораётган харажатлар мамлакатга салбий таъсир қилиши ҳақида гап-сўзлар тобора кўпроқ янграмоқда.

"Бунақа пойгалар керак эмас бизга. Беҳудага пул сарфлаш ҳисобланади", дейди бошқа бир маҳаллий киши.

"Бу пулларни янги завод очишга, ишсизларни ўқитишга, ишга тайёрлашга сарфланса яхшироқ бўларди",- деб айтади яна бири.

Илгари ўз оддий фикрини айтишдан эҳтиёт бўладиган одамлар, спортга катта сарф-харажатлар қилинаётганидан норозиликларини билдиришдан чўчимаяптилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram - BBC UZBEKTwitter -BBC UZBEKOdnoklassniki - BBCUZBEKFacebook - BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ