Олмонияда икки поезд тўқнашган

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Олмония жанубидаги Баварияда икки поезд тўқнашгани оқибатида бир неча инсон ҳалок бўлган.

Полиция 100 нафар атрофида йўловчи жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ҳодиса эрталабки соат 7 да юз берган.

Тўқнашув Мюнхен шаҳридан 60 километр жануби-шарқдаги Бад-Айблинг оромгоҳ шаҳарчаси яқинида рўй берган.

Полициядан айтишларича, икки поезд юзма-юз урилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Поездлардан бири релсдан чиқиб кетган.

Бир неча вагон қулаган.

Ҳодиса жойига қутқарувчилар тикучарлари юборилган.

Пачақланиб кетган вагонлар ичидан йўловчиларни қутқариш бошланган.

Тўқнашувга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Полиция вакиллари ушбу ҳодиса Бавариядаги сўнгги йиллардаги энг йирик темир йўл фалокати бўлган.

Тўқнашув муносабати билан бу ерга яқин автомобил йўллари тўсиб қўйилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon