Навальный Путинни судга берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Навальныйнинг жамғармаси Россия мулозимлари орасидаги коррупцияга доир ҳисоботлар чоп этиб келади

Россия мухолифати фаоли Алексей Навальный Москва шаҳар Твер туман судига Владимир Путин устидан даъво аризаси билан мурожаат қилганини айтган.

Навальныйнинг фикрича, Россия президенти "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги федерал қонунни бузган.

Маъмурий даъво Миллий фаровонлик жамғармасидан СИБУР ширкатига маблағ ажратилиши билан боғлиқ.

Мухолифатчи ва блоггерга кўра, 2015 йил октябрида маблағ ажратиш чоғида Путин "манфаатлар тўқнашуви" ҳақида хабар бермаган.

Навальный Рейтер агентлиги ноябр ойида ўтказган тадқиқот натижаларига таянади.

Унинг ўз сайтида ёзишича, СИБУР бошқарувчилар кенгаши аъзоси Кирилл Шамалов Путиннинг қизи экани айтилган Катерина Тихонованинг турмуш ўртоғи, демакки, президентнинг куёви бўлади.

"Бизнинг талабимиз қуйидагича: манфаатлар тўқнашувини тан олиш, бу ҳақда хабар бериш ва бу каби қарорларни якка ҳолда қабул қилмаслик", -деб ёзган Навальный.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Путиннинг 'маҳкама даъвосидан хабари йўқ'

Унинг сўзларига кўра, мухолифат фаоллари Твер маҳкамасидан ташқари, Бош прокуратура ва Президент маъмуриятига ҳам мурожаат қилишган.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС агентлиги билан суҳбатда президент Навальныйнинг ўзига қарши маҳкама даъвоси ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.

Кремл шунингдек, Катерина Тихонова Президент Путиннинг қизи экани ҳақидаги хабарларни ҳам шарҳламаяпти.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon