Путин қандай қилиб Сурияда ўз мақсадларига эришмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Путин ўз мақсадларига эришиш томон яқин бормоқда.

Президент Владимир Путин Ғарбнинг дипломатик қаҳрига учради.

Унинг ташаббуси билан Қримнинг аннексия қилиниши ва Украина шарқидаги ҳарбий можароларда иштироки Оврўпонинг совуқ уруш тугаганидан кейин қабул қилган одатий муносабатлар моделини синдирди.

Россия ҳарбий иштирокининг ўсиб бориши ва НАТО чегаралари яқинида ўтказилаётган ҳарбий машқлар хавотир уйғотаркан, ҳатто Швеция каби мамлакатлар ҳам энди Россия билан муаммо бўлиши мумкин эмас деб, қарай олмайди.

НАТОга аъзо мамлакатлар хоҳламасдан ва секинлик билан ҳарбий харажатларни оширмоқда, АҚШ эса Оврўподаги ўзининг иштирокини мустаҳкамлаш қадамларини қўймоқда.

Албатта, бунга жавобан Россия айнан НАТОнинг кенгайиши сабабли ўзининг ҳарбий жанговарлигини оширишга мажбурлигини билдирмоқда.

Бироқ гап мухолифларининг биридан қутулиш учун ўз жосусларини Лондонга жўнатиб, Британиянинг пойтахтида радиоактив модда изини қолдирган ҳукумат ҳақида кетмоқда.

Қизиқ томони шуки, Россия Башар Ассадни қўллаб-қувватлаяпти, деган гапларга Ғарб Россия ва Ғарбни туташ мақсадлари бор деб жавоб беришда давом этяпти.

Бир ҳафта олдин Россияга Сурияда дипломатик йўл билан тинчликка эришишда ҳамфикр ҳамда керакли чора ва қарорлар қабул қилишда муҳим овоз деб қаралганди.

Сурия армияси ва унинг иттифоқчиларининг Ҳалабга юришидан кейин ҳам шундай қараш сақланадими, буни вақт кўрсатади.

Айнан Россия авиацияси ҳужумлари Сурия ҳукумати тақдирини ўзгартиртирди.

Можаронинг ечимига бағишланган халқаро музокаралар билан бир вақтга тўғри келган бу амалиётлар муҳокамалар бошланмасидан олдиноқ унга салбий таъсир қилди.

Ғарбнинг кўзидаги парда очилиб, Россиянинг ҳақиқий мақсади нима эканини аниқлаш пайти келдими?

Биз ҳозир ахлоқ ҳақида ва нима тўғри эканлиги ҳақида гапирмаймиз,- бу иккала томон учун ҳам оғриқли тарзда етишмайди.

Сурия- бу ўта мушкул муаммо ва уруш давом этаётгани учун айнан бир кишини айбдор қилиб бўлмайди.

Биз ҳақиқий сиёсат деб аталадиган сиёсат ҳақида гапиряпмиз. Москва мақсадга қандай эришилиши ҳақида Ғарбга жиддий дарс берди.

Ғарб Сурия можароси ҳарбий йўл билан ечилиши мумкин эмас, деб билади, бироқ Москва бунинг тескарисини усталик билан кўрсатмоқда.

У мағлубиятга учраса, ҳамма нарсани йўқотиши мумкин бўлган томонни танлади.

Бу томон "Ҳезболлоҳ" жангарилари каби, Эрон томонидан тузилган ва эронлик қўмондонлар бошқарадиган турли ҳарбий гуруҳлар кўринишида анчайин кучли иттифоқчиларига эга эди.

Ва Россиянинг ўзи ҳам вазиятни ўзгартириш учун кўп маблағ сарфлашига тўғри келди. Жуда кам вақт ичида жанг майдонида натижалар ўзгарди.

Россия ўз олдига Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ва унга мамлакатнинг катта қисмини назоратда ушлаб туриш учун ёрдам бериш мақсадини қўйди.

Бу мақсад йўлида Россия Туркия томонидан дастакланган исёнчиларга қарши, Форс кўрфази мамлакатларига ва Ғарбга қарши ўз авиациясини жўнатди ва улар устидан ғалаба қозонмоқда.

Ҳар қадамда ноаниқликлар билан тўқнаш келаётган муаммога ғарбча ёндашув контрасти қандай?

Ғарб мўътадил исёнчиларни дастаклайди, бироқ уларнинг ўзи ким?

Уларнинг кўпчилиги "Ал-Қоида"га яқин гуруҳлар билан ўз ихтиёрига қарши ҳамкорлик қила бошлашди.

Албатта Ғарб кўпроқ "Исломий давлат" экстремистик гуруҳига қарши курашга эътибор қаратган.

Ва шу боисдан Вашингтон билан "Ал Қоида" бир томонда бўлиб қолишгани қарама-қаршиликнинг, зиддиятнинг биринчиси.

Бироқ бу унинг минтақадаги Саудия Арабистони ва Туркия каби иттифоқчилари учун ҳам энг биринчи вазифа ҳисобланадими?

Йўқ, уларнинг асосий вазифалари Сурияда ўзларининг стретегик мавқеъларини мустаҳкамлаш ва Башар Асадни ағдариш.

"Исломий Давлат" ҳам уларнинг душмани саналади, лекин иккинчи даражада экани зиддиятнинг иккинчисидир.

Россия ҳукумати Сурияда замонавий ҳарбий техникаларини муваффақиятли синовдан ўтказмоқда.

Бу ерда курд масаласи ҳам бор.

Курд жангчилари урушда Ғарбнинг энг самарали иттифоқчилари бўлиб қолмоқда.

Бироқ турклар уларни хавфли ҳисоблайди ва курдларнинг ҳар қандай бирлашиши муаммонинг уяси ҳамда ундан ҳар қандай баҳода бўлса ҳам қутулишни истайди.

Бу қарама-қаршиликнинг учинчи томони.

Буларга солиштирганда президент Путиннинг вазияти анча бошқача.

Унинг Ғарб лидерларидан устун жиҳати у жамоатчилик фикри ҳақида қайғуриши керак эмас, деб тез тез гапирилади.

Шу тариқа Россия учоғининг Мисрда ҳалокатга учраши ҳукумат сиёсати бўйича норозиликларни келтириб чиқармади, бундай ҳолат Ғарбда бўлганида юз бериши табиий эди.

Лекин келинг мантиқан ўйлаб кўрайлик.

Ғарб сиёсатини жамоатчилик фикрининг акси дейишимиз мумкинми?

Афтидан, жамият унинг сиёсатини намоён этувчилардан кам хавотир олмайди.

Аслида, қочқинларнинг денгизда ҳалокатга учрашига қандай муносабат билдириш керак? Уларнинг даҳшатли азоблари ва жойларда назорат қилиб бўлмайдиган қарама қаршиликлар, бир вақтнинг ўзида жуда олис ва шу билан бирга жуда яқиндек.

Путин эса Сурияда қўйилган ҳарбий вазифаларга шунчаки эришмаяпти. Унинг муваффақияти Сурияни икки бўлакка: Сурия ҳукумати назоратидаги қирғоқ қисм ва ИД қўли остидаги бошқа ҳудудга ажратиши мумкинлиги билан хавф солмоқда.

Путин от устида...қачонгача?

Томонлар Сурияда ўз вазифаларини ечар эканлар, Оврўпога томон қочқинлар оқими тинмаяпти.

Шундай қилиб Ғарб олдида қандай йўл қолади?

Путин Россия Яқин Шарқда у билан ҳисоблашиш лозим кучлигини намойиш қилар экан, АҚШда саросималик кучайди.

Путин Россия чекланган бўлсада, қудратли экспедицион кучга эга эканини кўрсатиб, янги ҳарбий техникаларни муваффақият билан синовдан ўтказмоқда.

Шундай экан, Путин маълум маънода ғалабага эришди деб айтса бўлади.

Бироқ бу қачонгача давом этиши мумкин?

Россиянинг ўзининг аҳволи ҳам мақтанарли эмас. Нефт нархларининг арзон баҳоси сақланиб қолар экан, президент ўзини совет даврларидаги каби руҳда тутишни эплай оладими?

Шу билан бирга Сурияда тинчлик масаласи бўйича чалғимаслик керак- бу ўлик туғилган бола.

Уруш ҳаракатлари давом этади, мўътадил деб аталовчи кучлар ҳам, ҳукумат ҳам "Исломий Давлат" жангарилари ўртасида қолган.

Курд масаласи доимий равишда ўзини эслатиб туради.

Ғарбий Оврўпога томон қочқинлар оқими тўхтамайди.

Агар қандайдир хулоса керак бўлса, айтиш мумкинки, Путин нима хоҳлаётганини билади. Ва ҳозирча у ўзининг мақсадларига эришмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ