Ҳижобли қўғирчоқ Instagram ни забт этди

Image caption Барби эмас, Ҳижарби...

Ҳижобли қўғирчоқлар ижтимоий тармоқнинг сўнгги қаҳрамонларига айланди.

Биз қўғирчоқларнинг эгаси Ҳанифа Адамдан ғоя қандай келгани ҳақида сўрадик.

Ҳижарби саҳифасининг 31,000 дан ортиқ фолловери бор.

Ҳанифа Адам Фармакология факультетида таҳсил олган. Талабалик пайтлари унинг хаёлига Барби ҳижоб ўраса-чи, деган фикр келади.

"Мен айни масалада жарлик борлигини кўрдим. Мен аввал ҳижоб ёпинган қўғирчоқни кўрмагандим", дейди 24 ёшли мусулмон қиз.

Ҳанифанинг ўзи ҳам ҳижоб ўрайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ҳанифа Адам барча қўғирчоқлар либосларини ўзи тикади

"Бошида бу ғоя билан нимадир қила олишим мумкинлиги хаёлимга ҳам келмаганди. Уларни шунчаки Instagram га қўйиб кўрдим. Бу одамларда қизиқиш уйғотади деб ўйламагандим".

Ҳанифа елим қўғирчоқлар суратларини Ҳижарби номи остида чоп қилар экан, саҳифа кутилмаган даражада машҳур бўлиб кетди.

Ўтган декабр ойи қўйилган постлар ҳафталар ўтмасдан ижтимоий тармоқдаги ҳижоблилар эътиборига тушди.

Бугун саҳифага қўшилганлар сони 31,000дан ошди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Hijarbie

Асли Нигериядан бўлган Ҳанифа Адамнинг ўзи бундай муносабатдан ҳайратга тушган.

"Кўплар бунга ўхшаш нарсани кўришмаган ва бу ғоя уларга жуда маъқул келди", дейди у.

"Ота-оналар ўз болаларининг шундай қўғирчоғи бўлишини истайдилар".

Фото муаллифлик ҳуқуқи Hijarbie

Саҳифанинг кўплар назарига тушиши ортидан Ҳанифа суратлар сонини ҳам кўпайтиришига тўғри келди. Энди унинг кўп вақти қўғирчоқларга кийим тикишга кетмоқда.

"Либосларни ўз тикаман", дейди у. Митти "одамча"ларга кийим кийдиришнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор.

"Жуда кичик бўлганлари учун уларга мос нарсани тикиш 2 соатгача давом этиши мумкин. Мен ҳар бир тафсилотга жуда эҳтикорлик билан ёндашишим керак", дейди у.

Аммо, ҳамма ҳам Ҳижарбиларга қучоқ очгани йўқ.

"Ишни бошлаганимда жуда кўп одамлар ушбу қўғирчоқларни сотиб олишни исташди. Аммо, исламофобияга ҳам дуч келдим".

"Баъзилар қўғирчоқни масхара қилдилар ва у бомба кўтариб олганига ишора қилишди", дейди у.

Ҳижарби учун келажак борми?
Фото муаллифлик ҳуқуқи Hijarbie
Image caption Ҳижарбилар кўпаядими?

Ҳанифа Адам Ҳижарби ҳижоблиларга нисбатан нотўғри қарашларни савол остига олишига умид қилади.

"Айримлар ҳижоб ўраган қизларни зулм кўрган деб ўйлайдилар. Ва уни кўплаб қизларнинг ўз танловлари эканига ишонмайдилар. Аммо, ҳижоб зулмнинг рамзи эмас. Кўпроқ либераллик ва ўз танасини ёпиш имонига эга бўлишдир".

Ҳижоб борган сари урфга кириб бормоқда. Ўтган йил H&M брэнди ўз рекламасида ўранган мусулмон қиздан фойдаланди.

Январ ойи эса, Италиянинг машҳур Dolce & Gabbana ширкати эса, ниҳоятда башанг ҳижоблари коллекциясини тақдим қилди.

"Саҳифам мусулмон қизларга ёқиб тушди", дейди Ҳанифа.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Hijarbie

У нафақат қўғирчоқлар, балки қиз-жувонларга ҳам кўпроқ одми кийимлар тикиш ниятида эканини айтади.

"Instagram фаолиятимни давом эттириш ниятидаман", дея қўшимча қилади Ҳанифа Адам.

"Аммо, беш йилдан кейин нимага эришаман, буни билмайман. Суратларни мулоҳаза билан чоп қилишим ва уларни бетаъсир бўлмаслигига ҳаракат қилишим керак".

  • • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • • Instagram BBC UZBEK
  • • Twitter BBC UZBEK
  • • Odnoklassniki BBCUZBEK
  • • Facebook BBC UZBEK
  • • Google+ BBC UZBEK
  • • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • • Skype - uzbekbbclondon