“Путин энг мулойим президент”ми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Путинни севадиган футболчи

Истанбулда “Фенербахче” ва “Локомотив” футбол жамоалари ўйинидан кейин Дмитрий Тарасовнинг “қилиғи” Туркия матбуоти ва жамоатчилигининг танқидларига сабаб бўлган.

Беллашувда “Фенербахче” 2 -0 ҳисобига Дмитрий Тарасов аъзоси бўлган “Локомотив” жамоаси устидан ғалаба қилади.

Тарасов футболкасини ечади ва ... президент Путин пайдо бўлади ... майкасида.

Путиннинг ҳарбийча кийимда тушган сурати остида эса “энг мулойим президент” деган ёзув кўринади.

Футбол ишқибозларига табиийки, Тарасовнинг Путинга нисбатан бунақа муҳаббат изҳори ёқмаган.

Туркиянинг Yeni Safak газетаси айни воқеани “Путиннинг иғвоси” деб таърифлади.

Тарасовнинг ўзи эса шу йўл билан президентни дастаклашини баён қилмоқчи бўлганини айтди.

"У менинг президентим. Уни ҳурмат қиламан ва ҳар қаерда президентни қўллашимни кўрсатиб қўймоқчи эдим”.

"Бу майкада мен нима демоқчи бўлганим ёзилган”, дейди Тарасов.

Россия учоғи Туркия томонидан уриб туширилганидан бери, “Локомотив” ва “Фенербахче” ўйини икки давлат ўртасида кечган энг йирик спорт мусобақаси бўлмоқда.

Туркияга кўра, Россия учоғи бу мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб кирган.

Россия эса айни даъволарни рад этар экан, Туркияга нисбатан бир қатор жазо чораларини киритганди.

УЕФА қоидаларига кўра, ўйинлар давомида ҳар қандай сиёсий баёнотлар тақиқланади.

“Локомотив” ўз футболчисининг намойишкорона путинпарастлиги учун тартибга чақирилиши мумкин.

Ўйин бошланишидан аввал туркиялик ишқибозлар “Локомотив” футболчилари тушган автобусга қарата бўш шишаларни ирғитишгани хабар қилинган.

Туркия полициясига кўра, айни ҳодиса туфайли уч ишқибоз ҳибсга олинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ